Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ОАВ вакиллари олдида ҳисобот берди

© Хокимият Ферганской областиАловиддин Султонов
Аловиддин Султонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ОАВ вакиллари олдида ҳисобот берди. Султонов Фарғона вилоятида ўтказилган профилактика тадбирлари давомида қидирувда бўлган 5 нафар шахслар аниқланиб ушланганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аловиддин Султонов вилоятда профилактика куни доирасида амалга оширилган ишлар хусусида оммавий ахборот воситалари олдида ҳисобот берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон нашрига Фарғона вилояти матбуот-хизмати вакили.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
Қайд этилишича, ўтказилган профилактика тадбирлари давомида диний экстремистик оқимларга мойил бўлган жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 5 нафар шахслар аниқланиб ушланган.

Султоновга кўра, тадбирга жами 7 мингдан зиёд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари вакиллари жалб этилди.

Ўқувчиларнинг таълим муасасаларига мунтазам иштирок этишларини таъминлаш мақсадида 544 та таълим муассасаларида "Давомат" тадбирлари ўтказилди, шундан 361 та умумий ўрта таълим мактабларида, 135 та коллеж ва академик лицейларда 48 та бошқа жойларда ўтказилиши таъминланди.

Сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаганлиги аниқланган ўқувчилар бўйича 50 нафар ота-оналарга, 3 нафар таълим муассасаси ходимларига чоралар кўрилиб, 213 нафар ўқувчилар таълим жараёнига қайтарилди.

© Хокимият Ферганской областиВстреча УВД Ферганской области со СМИ
Встреча УВД Ферганской области со СМИ - Sputnik Ўзбекистон
Встреча УВД Ферганской области со СМИ

Ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида 29 та халқ қабулхоналарида сайёр қабуллар ташкил этилиб, 71 нафар фуқаролар билан суҳбатлашилди, шу билан бирга 42 та сайёр судлар ўтказилди.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ИШИД тарафдори 4 йилга қамалди
Аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, ҳалқ ичига тўлиқ кириб бориш, худудларда ижтимоий-сиёсий вазиятдан боҳабар бўлиш, маҳаллаларни тўлиқ қамровга олиш мақсадида вилоятда мавжуд 1037 та маҳаллалардаги 24 249 та хонадонлар ўрганиб чиқилди.

Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни аниқлаб ушлаш, шунингдек, диний экстремистик оқимларга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, махсус ҳисобда турган бу тоифадаги шахслар ва уларнинг оила азолари билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят учун жазонинг муқаррарлиги тушунтирилди.

Натижада, муқаддам содир этилиб фош этилмаган 2 та жиноятлар фош этилишига эришилди, 5 нафар қидирувдаги шахслар аниқланиб ушланди.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича 393 маротаба учрашув ва тушунтириш ишлари ўтказилди, йўлларда ҳаракатланаётган 7856 та транспорт воситалари текшириб чиқилди, 711 та турли қоидабузарликлар аниқланиб қонуний чоралар кўрилди.

Мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қўриқлаш хизмати томонидан тегишли профилактик тадбирлар ўтказилиб, 15 та объектлар техник қўриқлаш пультига уланди, 25 та объектларга видеокузатув мосламалари ўрнатилиши таъминланди.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди
"Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович ташаббуслари билан ҳар ҳафтада вилоятимизда ўтказилаётган профилактика тадбирларига аҳолимизнинг ижобий ёндошганлиги, жамоатчилик вакиллари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлиги натижасида вилоятимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сезиларли даражада камайишига эришилмоқда. Албатта бунинг учун жамоатчилик вакилларига ва шу профилактика тадбирларида жонбозлик кўрсатиб қатнашган аҳолимизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Шу билан бирга биз хотиржамликка берилишга, эътиборсизликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Биз ҳозирги кунда эришган ютуқларимизга катта баҳо бериб ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни жиловини қўлдан бой бериб қўйишимиз мумкин", — деди вилоят ИИБ бошлиғи.

Кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида бу ҳафтада жиноятлар бир мунча камайишига эришилди. Лекин гунга қарамай 58 та жиноят қайд этилган.

Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи маъмурий жавобгарликка тортилди
"Содир этилган жиноятларнинг турларига тўхталадиган бўлсак, қасддан оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, безорилик, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, фоҳишахона сақлаш, наркотик моддаларни сақлаш ва сотиш каби ҳолатлар кузатилди. Вилоятимизда ҳар бир жиноятнинг сабаблари, содир этилишига имкон берган омиллар, йўл қўйилаётган камчиликларимиз, иш натижаларимизга танқидий баҳо бериб ўрганилмоқда ва ушбу жиноят содир этилган жойда ҳамда жиноят содир этган шахснинг яшаш жойида кенг жамоатчиликни жалб қилиб муҳокама қилинмоқда", — қўшимча қилди ИИБ раҳбари.

"Ишонч билан айтаманки, вилоятда ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, уни фош этиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича вилоят ички ишлар органларининг барча ходимлари ўзларига бириктирилган вазифаларни масъулият билан адо этадилар" — деб ўз нутқини якунлаган Султонов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0