ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Бувайда тумани ички ишлар бўлими хамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида Бувайда тумани Оққўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Низомов махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан (хусусий тартибда) сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Ҳолат юзасидан мазкур ушбу шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона турли араб ёзувидаги диний китоблар, 14 дона дафтарлар, 11 дона радиоприёмниклар, 6 дона лавҳлар, 4 дона сим карталар, 2 дона дисклар, 1 дона флешкарта, 1 дона чип келгусида тадқиқот ўтказиш учун далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.