Интерпол қидираётган ўзбекистонлик ўта хавфли рецидивист Петербургда қўлга олинди

INTERPOL логотипи
INTERPOL логотипи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гумонланувчи ўзгаларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда Петербург шаҳри ва Ленобластда истиқомат қилиб келгани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Петербург полицияси халқаро қидирувда бўлган 31 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳибсга олинган фуқаро Тошкентга берилади, деб хабар қилмоқда федерал янгиликлар агентлиги.

Федерал янгиликлар агентлигига манба томонидан берилган хабарга кўра, эркак Жиноят кодексининг: "ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан тана жароҳати етказилиши", "уюшган қуролли жиноий гуруҳни ташкил қилиш, шунингдек, уни бошқариш ва унда иштирок этиш", "қурол намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитган хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган безорилик" моддалари билан айбланмоқда.

Гумонланувчи ўзгаларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда Петербург шаҳри ва Ленобластда истиқомат қилиб келгани таъкидланмоқда.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0