Фарғонада ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи маъмурий жавобгарликка тортилди

© fotoliaҚонун ва одил судлов рамзлари
Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаганларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган ўқитувчилар ҳақида видеороликлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Абдусалом Азизов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан очиқ мулоқотда ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот-хизмати хабар берди.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
"Ижтимоий тармоқларда вояга етмаганларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган ўқитувчилар ҳақида видеороликлар тарқалгани, бунга ички ишлар органлари қандай муносабатда бўлгани сўралганда, Фарғона вилоятида содир бўлган ана шундай ҳолат, яъни ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Фейсбук ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчисининг ўқувчиларни ҳақоратлаб, уларга қўл кўтаргани акс этган қарийб уч дақиқалик видео катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

ИИВ раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон президенти ташаббуси билан кенг жамоатчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида ҳар пайшанба куни ташкил этилаётган жиноятчиликнинг олдини олишга доир комплекс тадбирлар ўз ижобий натижаларини бераётганини таъкидлаган.

Вазирга кўра, профилактика кунини ўтказиш амалиёти бошланган февраль ойида айрим ўқув муассасаларида давомат 50 %ни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 90 %дан ошган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0