Аҳмадбой ҳаммадан узр сўради

© YoutubeАҳмад Турсунбоев
Аҳмад Турсунбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Турсунбоев Аҳмаджон ва унинг яқин қариндошлари уй-жойлари ва уларга қарашли корхоналарда 13 миллиард 139 миллион сўм ва 12 миллион доллардан ортиқ маблағ мавжудлиги аниқланди. Хўш, Аҳмадга пул берган ва ундан пул олган одамлар сони бир неча ўн мингга этган экан, бунинг ортида нима ётибди?

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. 30 июн куни Ўзбекистон телеканаллари орқали "Аҳмадбой васвасаси" деб номланган кўрсатув намойиш этилди. МТРК телеканаллари орқали намойиш этилган журналистик суриштируви орқали шу каби саволларга ойдинлик киритилди. darakchi.uz маълумоти асосида.

Ҳаммаси қандай бошланган?
Кўпчиликнинг эътиборини тортган мазкур воқеа бундан 4-5 йил олдин бошланган. Ўшанда чинозликлар орасида "Олмазор қўрғонида яшайдиган Аҳмад одамлардан пул, қорамол, автомашиналарни бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан қабул қилаётган эмиш" деган гап-сўзлар тарқалди. Наҳотки, ҳеч қандай меҳнатсиз бир зумда бир сўмни икки сўм қилиш мумкин бўлса? Аммо аҳолининг ишончига киришга қаратилган урунишлар зое кетмади ва осон йўл билан бойиб кетишни истаганлар бирин-кетин Аҳмадни эшигини қоқиб кела бошлади.

Аҳмаджон Турсунбоевнинг молиявий пирамидаси фош қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Махсус репортаж: Аҳмадбой пирамидасининг оламшумул қулаши

Берган пули ёки молини икки баробар қилиб қайтариб ола бошлаган мижозлар янги мижозларни бошлаб келади. Айни пайтда аҳоли орасида саҳоватпеша, бир сўзли, одамоҳун деган тасаввур мустаҳкам шакллана бошлади.
Аҳмаднинг фаолияти айниқса 2015 йилнинг оҳирларига келиб жуда кенгайиб кетди. Бу пайтга келиб Аҳмаднинг атрофида қонунчиликдан унча-бунча хабари бор одамлар маслаҳатчи сифатида пайдо бўлди. Уларнинг йўл-йўриғи билан Турсунбоев ўзининг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан асослайдиган бирор тузилмага асос солишга киришади ва 2016 йилнинг 12 январида "Чиноз авто ҳамкор" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "Чиноз ҳалол чорва" фермер хўжалигини ташкил қилди. Давлат рўйхатидан ўтган икки МЧЖга кўп йиллар нуфузли идораларда ишлаб келган мутахассислар жалб қилинди.

Аҳмадбойга ишонч ортгандан ортаверди

Масаланинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, "Чиноз авто ҳамкор" МЧЖ иш бошлагандан кейин омма ўртасида Аҳмад Турсунбоевга бўлган ишонч янада ортиб кетади. Мазкур корхона Аҳмаднинг қонуний иш юритаётганини исботлайдиган бир дастакка айланади. Аввал пул ва қимматбаҳо буюмларни оғзаки равишда келишиб қабул қилиб келаётган Аҳмад, энди шундай муҳит яратдики, бу эрга келган мижоз ўзини банкка омонат қўйишга келгандай ҳис қилади. Эшик олдида 4-5 нафар қоровул ҳар томонда кузатув камераси, ҳужжат орқали ичкарига киритилиши, ичкарида эса банкларда бўлгани каби турнақатор кассаларнинг ишлаб туриши каби саҳналар келган кишида ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.

Бойлик васвасаси

Аҳмадга мол ёки пул берганларнинг тез орада бойиб кетаётгани бошқа одамларни ҳам васвасага солади. Вазият шу даражага бориб этадики, ўнлаб одамлар пул топшириш учун Аҳмаднинг офиси олдида 1-2 кунлаб навбат кутишади. Олиб келинган нарса ҳоҳ у автомашина бўлсин, ҳоҳ чорва моллари бўлсин пулга чақилади ва дафтарга ёзиб қўйилади, кейин эса абонентнинг қўлига бир парча қоғоз тутқазилади.
Аввал барча ишларни ўзи бажариб келган Аҳмад энди вазифаларни ўзига ҳайриҳоҳ бўлган 1-2 сўм таъма эвазига пинжига кирган шотирларига тақсимлаб беради.

Аҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Чинозлик Аҳмадбой ижтимоий тармоқларда кун қаҳрамонига айланди
Масалан, мижозлар олиб келган машиналарни баҳолаш ва уларни бозорга олиб чиқиб сотиш ишларини жияни Шерзод Дусановга топширилади. У кунига 15 тагача автомобилни олиб бозорга олиб чиққади. Қорамолини нархлатиб, пулини икки ҳисса қилиб, олиш пайида бўлганлар эса Чиноз ва Янгийўл бозорларида даллоллик билан шуғулланиб келган Юнусали Жўраевга учрашишлари лозим эди. У ҳар бир сотган моли бошига 50 минг сўмдан пул олган.
Мол бозорида даллол бўлиб ишлаётган Юнусали бир икки йилда данғиллама ҳовли қуриб, янги машиналар олиб тўкин ҳаёт кечиради.

Аҳмад катта миқдорда пул айланаётган жойга бегоналарни яқинлаштириб бўлмаслигини яхши англаган ва шу боис атрофига ишончли одамларни жамлашга ҳаракат қилган. Яъни масъул вазифаларни яқин қариндошларига ишониб топширади. Масалан, куёви Олмос Қўчқоров барча ҳисоб-китоб ишларини юритишга жавобгар этиб тайинланади. Нақд пулларни қабул қилиш ва ойлик фоизларни олиб кетишга келган абонентларга келишилган миқдордаги пулларни бериш ва қайд қилиб бориш ишлари Ўлмас Қўчқоровнинг зиммасига юклатилади.

Кассаларда ишлаётган ходимлар ҳам Аҳмад Турсунбоевнинг ака-укаларининг фарзандлари ва яқин қариндошлари бўлган.

Аҳмад ва унинг шериклари мижозларни қизиқтириш учун янги усулларни қўллаган. Масалан, янги мижоз топиб келганга суюнчи пули жорий қилиниб, кирим қилинган маблағга қараб пул мукофоти жорий қилинган.
Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, мижозлар пулларини ўз вақтида оляпти, ҳамма бир-биридан рози ариза ва шикоятлар йўқ.

Пулимни беряпман, эътирозим йўқ!

Энг қизиқ томони шундаки, пул ёки машинасини хатлаб бераётган шахс ўз ҳоҳиши билан "Чиноз авто ҳамкор" МЧЖга 12 ой давомида ойма-ой бўлиб олишга бердим, ушбу молимни бераётганимда, ҳеч кимдан ҳеч қандай эътирозим йўқлигини ўз зиммамга оламан ва илова қилиб паспортим нусхасини бердим", — деб ёзиб, — "Чиноз авто ҳамкор" МЧЖ раҳбарига бирор кор-ҳол бўлиб қолса, ҳеч кимга эътироз билдирмайман ва шуни инобатга олган ҳолда таваккалчиликка қўл уряпман" дея Огоҳлантириш хатига имзо чеккан.

Пирамиданинг асоси қачон бузилди?

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди
Аҳмад Турсунбоевнинг қуриб бораётган молиявий пирамиданинг тезкорлик билан ўсиб боришининг сабабларидан яна бири жойларда филиаллар очиши билан боғлиқ.
Ана шундайлардан бири унинг ишончини оқлаб меҳру-муҳаббатига сазовор бўлган Қувончбек Абулқосимов. У Чиноз туманидаги "Сутбулоқ" маҳалласида аҳолидан нақд пул, автомобил чорва моллари ва қимматбаҳо буюмларни қабул қилиб, Аҳмад Турсунбоевга этказиб бериш билан шуғулланади, аммо бу муносабатлар ҳайрли якун топмайди. Боиси аҳолидан катта миқдорда пул қабул қилишни бошлаган янги бой ҳожасига садоқатсизлик қилади. Оҳир оқибат шу даражага бориб этадики, Қувончбек Абулқосимов ўзи мустақил иш юритиб, йиққан пулларини Аҳмад Турсунбоэвнинг кассаларига кирим қилмай қўяди. Ўртада кучли зиддият пайдо бўлади. Садоқатли шогирднинг итоатсизлигидан панд эган Аҳмадбой, уни имкон қадар тезроқ ўйиндан чиқариш пайига тушади ва унинг устидан ҳуқуқ тартибот органларига шикоят аризасини киритади. Мана шу эрга келганда молиявий пирамиданинг асосига зил кетганини фаҳмлаш қийин эмас. Ўзаро муросасизликлар ниш ураётган пайтда Қувончбек Абулқосимовнинг ваъдасига ишонган одамлар Аҳмад Турсунбоевдан пулларини сўраб даъво қилишади.

Тергов суриштирув давомида Чиноз туманида Аҳмад Турсунбоевдан ташқари яна бир неча фуқаро икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан аҳолидан автомашина, қорамол, пул ва бошқа моддий бойликларни оғзаки равишда келишиб келгани маълум бўлди. Ана шулардан бири Нуриддин Абулғозиевдир. Нуриддин Абулғозиев ноқонуний йўл билан орттирган бойликлари ҳисобига Янгийўл шаҳрида жойлашган 140 кўпқавватли уйнинг биринчи қаватини тўлиқ сотиб олади ва у эрда фитнес клуб қуриш ишларини бошлаб юборади.
Тергов суриштирув жараёнида Тошкент шаҳрида жойлашган "Диёрбек" меҳмонхонаси ва Зангиота туманидаги Юксалиш тўйхонаси Нуриддин Абулғозиевга тегишли эканлиги аниқланди. Бундан ташқари аҳолидан йиғиб олинган мол-мулк эвазига Қибрай туманида данғиллама ҳовли қуриш ишларини бошлаб юборгани маълум бўлди. Унга тегишли бўлган автомобиллар жойидан эса аҳолидан қабул қилиб олинган 62 та турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди
Аҳмад Турсунбоев ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинганидан кейин таҳликага тушиб қолган Нуриддиннинг абонентлари пулларини даво қила бошлашади. Ҳаммага бирваракайига пулларни қайтаришнинг иложи йўқлиги маълум бўлганидан кейин ўртада зиддият юзага келади ва Нуриддин яшаш жойидан қочиб кетади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нуриддин Абулғозиев қўлга олинади.
Ҳозирда қидирувда бўлган 1984 йилда Чиноз туманида туғилган Мирзамурод Юнусалиев ҳам 2015 йилга қадар Аҳмаднинг югурдакларидан бўлган ва ҳалқ орасида устози каби Муродбой номини олади. Унга тегишли бўлган автомобил турар жойларида аҳолидан икки ҳисса қайтариш ваъдаси билан олинган юздан ортиқ турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.
Мирзамурод Юнусалиев икки ҳамтовоғининг қисматидан воқиф бўлганидан кейин ўз яшаш манзилидан қочиб кетади ва ҳозирда уни қўлга олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Раҳнамолари ким бўлган?
Шу ўринда Аҳмад Турсунбоев фаолиятининг яна бир жиҳатига эътибор қаратиш лозим, шунча ишни тайинли билимга эга бўлмаган эсини таниганидан бери қассобчилик билан шуғуллананган одамнинг бир ўзи қилиши бироз ҳақиқаттан узоқроқ масала. Аҳмаднинг ёнида фирибгарликнинг турли найрангларини яхши ўзлаштирган ҳаммаслаклари турли йўл-йўриқ кўрсатиб тургани айни ҳақиқат. Шундай кимсалардан бири, собиқ миллиция ходими Тоҳир Мустафақуловдир. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Тоҳир Мустафоқулов унинг маслаҳатчиси сифатида доим ёнида юрган. Бироқ Тоҳир Мустафоқулов Аҳмад Турсунбоевни таниганини инкор этди.
У қанчалик терговни чалғитишга урунмасин, унинг Аҳмад билан жуда кўп йиллардан буён алоқада бўлиб келаётганини тасдиқлайдиган рад этиб бўлмас далиллар бор. Кечагина Аҳмадга яқин бўлганидан фаҳрланиб юрган бу кимса унинг қилмишлари фош бўлаётган бир паллада ундан тониб туришидан ажабланмаса ҳам бўлади. Шундан ҳам билса бўладики Аҳмадбойнинг атрофида ёлғонни сувдай ичадиган қаллоблар жам бўлган.
Аҳмадбой пулларни қаерларга сарфлаган?
Унинг ўтган йили ноябр ойида ўтказган суннат тўйи одамлар орасида анча шов-шув бўлди. Ҳисобсиз пуллар кўкка совурилган базм кечасида машҳур санъаткорлар янги бойни хизматида бўлди.

Бир неча миллиардлаб сарфланган қаср қурди. Атига бир неча ойда қад кўтарган бу иморатга маҳаллий аҳоли "Аҳмадбойнинг вилласи" деб ном берди.

Қимматбаҳо машиналарнинг ишқибози бўлган Аҳмад Турсунбоэв бир неча ана шундай машиналар соҳиби эканлигиям кўпчиликка маълум. У қиймати бир неча 100 минг доллар бўлган машиналарда савлат тўкиб, ўзини кўз-кўз қилиб юришни ҳам хуш кўрган.

Аҳмадбой молиявий пирамидасининг фош қилиниши ҳақидаги сюжет - Sputnik Ўзбекистон
Манба: Аҳмадбой пулларни уч йил ичида қайтаришга ваъда берди
Минг бош қорамол боқишга ихтисослашган ферма 2016 йилнинг март ойидан ишга тушган ва 645 та наслдор буқа олиб келинган. Аҳмад Турсунбоев шу йил Чиноз туманининг "Эшонобод" қ.ф.й.да жойлашган "Қожакент" чорва ва наслчилик фермасини сотиб олади бу эрда 2000 чорва моли боқишга мўлжалланган фермани қура бошлайди. Келгусида эса 10 минг қора мол боқишга мўлжалланган ферма қуриш мақсадида катта ҳудудда тупроқ текислаш ишларини бошлаб юборади. Хашаматли уйлар саф тортиб турган қўша-қўша қимматбаҳо машиналар минг-минглаб чорва моллари боқишга мўлжалланган ферма. Наҳотки, молини уйини сотиб ёки тўй қиламан, уй қураман деб мисқоллаб йиққан сармоясини қўшқўллаб топшираётган одамлар бу дабдабаю ҳашаматларнинг ўзларининг пуллари ҳисобига бунйод бўлаётганини англаб этмаган бўлса.
"Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади"
Аҳмад Турсунбоев аҳолидан бойликларни қабул қилар экан, уларни расмийлаштирмасдан ўзининг иш дафтарларига қайд этиб қўйган. Кирим-чиқим китоби юритилмаган, пала-партиш иш тутилган. Масалан, Аҳмаднинг на ўзи ва на унинг қўл остидагилари қанча одамдан қанча миқдорда пул олингани кирим ва чиқимнинг бир-бирига мутаносиблиги тўғрисида ҳатто бош қотириб ҳам кўрмаган. Бир сўз билан айтганда, ҳисобсиз мол-дунё оқиб келаверган аввал пул берганларга эса оқибати ўйланмасдан икки ҳисса қилиб қайтарилаверган. Шу тариқа тубсиз жарлик пайдо бўлган. Бугун бу жарлик пул берганни ҳам олганни ҳам ўз доимга тортмоқда.
Бу каби ўйинлардан ким наф кўрадию, ким жабр чекади?
Молиявий пирамидага пул тикадиганлар бу ҳолат бир умр давом этиши мумкин деб ўйлашади. Одамлар даромадни кўради, лекин даромадни нима ҳисобидан бўлаётганини кўрмайди.
Юқорида келтирилган далиллардан шу нарса аниқланадики, Аҳмад Турсунбоэв атрофида жуда катта уюшган жиноий ҳалқа тузилган уюшма ҳосил қилган. Тергов суриштирув жараёнида унга алоқадор фирибгарлик кўлами нақадар катта экани тобора аён бўлиб боряпти.
Нега ўз вақтида чора кўрилмади?
Ҳужжатларни текшириш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Манба: Аҳмадбой мижозлари орасида шоу-бизнес вакиллари ва амалдорлар бўлган
Кўрсатувда иштирок этган жабрланганлардан бири ҳақли саволни берди: "Виждонсиз мансабдор шахслар, ҳоким, туман ИИБ раҳбарлари нега шу кунгача шу ишларни текширмади. Оддий ҳалқ пирожки сотса ҳам югуриб текширгани келади, нега Аҳмадбойни текширмади. Агар ўз вақтида текширилганда, шу пайтгача уни тўхтатганда шунча ҳалқ қақшаб қолмасди…"
Ҳақли савол у йиллар давомида шунча кирдикорлар қилган экан, нега унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади ёки фаолияти тафтиш қилинмади. Эътиборли томони шундаки, Аҳмад Турсунбоевдан наф кўраётганлар маҳаллий амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари унинг бу ишларига панжа ортидан қараб келган. "Эган оғиз уялар" деганларидай улар Аҳмадбойни фош қилиш ўрнига жиноий шериклик қилиб келгани тергов суриштирув жараёнида аниқланяпти.
Маълум бўлишича, катта лавозимдаги одамлар, ҳоким, миллисия, машҳур санъаткорлар ҳам унинг абоненти бўлиб келган.
Мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, Аҳмад Турсунбоевнинг ноқонуний фаолиятига раҳнамолик қилиб келган мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига тергов жараёнида тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.
Хулоса
Бугун пулидан молидан айрилганлар бир неча ўн минг киши бўлса, бу фирибгарликка чек қўйилмаганида, бундан ҳам кўпроқ бўлиши муқаррар эди.
Бир қатор қонунбузарликларни содир этган Аҳмад Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан ЖКнинг бир неча моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув тергов ишлари давом этмоқда. Албатта Аҳмад Турсунбоев ва унинг шериклари қилмиши учун қонуний жазо олади. Аммо алданган ва жабрланганларчи? Улар учун бу бир аччиқ сабоқ бўлади!
Аҳмадбойнинг ўзи нима дейди?
"Уникини бунга буникини унга бериш билан шу йўлга кириб кетганман… Тўғриси, банкротга учрадим, пул этказиб бера олмадим. Айни дамда қанча одам менга ишониб пул топширганлигини билмайман. Ўнта заводи бўлган одам ҳам бу ишни эплай олмайди, этказиб беролмайди… Мен бу ўйинга кириб қолганман. Афсусдаман… Барчадан узримни сўрайман, қилган ишимга пушаймонман!"

Янгиликлар лентаси
0