Чинозлик Аҳмадбой ижтимоий тармоқларда кун қаҳрамонига айланди

© Facebook / Водители ТашкентаАҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа
Аҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ орасида "Аҳмадбой" номи билан машҳур чинозлик Аҳмад Турсунбоев шу кечаю-кундузда ижтимоий тармоқлар "суперқаҳрамонига" айланди, дейиш мумкин. Интернетда у ҳақда сон-саноқсиз латифалар тўқилиб, бир-биридан қитмир илмоқли иборалар ёзилган фотосуратлар чоп этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. "Аҳмадбой балиқ овлаб ўтирса, қармоғига тилла балиқ илинибди.

Балиқ тилга кириб, ёлворишга тушибди: — Мени қўйиб юбор, Аҳмадбой. Эвазига учта тилагингни бажо келтираман.

Аҳмадбой бир зум ўйланиб туриб:

— Кел, бундай қиламиз, балиқча, — дебди. — Ҳозир менга шу уч тилагингни берасан, йил охирида сенга уларни ўнта қилиб қайтараман"…

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга олинган маълумотларга қараганда, тадбиркор Аҳмад Турсунбоев, ёки оддий қилиб айтганда "Аҳмадбой" катта миқдордаги товламачиликда айбланмоқда.

"Мавродийнинг шогирди", "Йил одами", "Ўзбекистонда молиявий пирамида қурган Аҳмадбой"… ва ҳоказо. Аҳмад Турсунбоев интернет фойдаланувчилари орасида худди шундай номлар билан машҳур.

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди

Янги "Мавродий"нинг қўлга олингани ҳақидаги хабар бутун Ўзбекистон бўйлаб яшин тезлигида тарқалди дейиш мумкин. Йигирма биринчи аср ахир! Аҳмад Турсунбоевнинг ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинганини эшитганлар борки, у ҳақда ўз фикрларини билдиришга шошилишмоқда. Интернет фойдаланувчиларининг айримлари "пирамидачи бой" ҳақида ғазабга тўла фикрлар билдираётган бўлса, айримлари шубҳали компанияга ишонган одамларга чин юракдан ачиниб, ҳамдардлик билдиришмоқда. Аммо содда ватандошларига кесатиқ гаплар айтаётганлар сони ҳам кам эмас.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида бу "қаҳрамон"га атаб алоҳида постлар яратилди.

Фойдаланувчилар Аҳмадбой томонидан яратилган схеманинг йўқ қилинганига турлича муносабат билдиришмоқда: кимдир катта пулга куйиб қолганларга ачинаётган бўлса, яна кимдир содда ва пулга ўч, бир оз хасис ватандошлари устидан очиқдан очиқ кулмоқда.

© Facebook / Водители ТашкентаФотожаба. Надпись гласит: "Ты отдал Ахмадбаю свою машину?"
Фотожаба. Надпись гласит: Ты отдал Ахмадбаю свою машину? - Sputnik Ўзбекистон
Фотожаба. Надпись гласит: "Ты отдал Ахмадбаю свою машину?"

"Нима, шундай бўлишини билмасмиди улар? Билишарди! Лекин пул дарди ёмонда! Аҳмадбойнинг пирамидасига қўйилган ва қайтиб олинмаган пуллар аллақачон Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган. У пуллар билан видолашиб қўйса ҳам бўлади. Менга қолса, каллаварамларча кимгадир меҳнат қилиб топилган пулни шунчаки ҳадя этгандан кўра, уларни ёққан бўлардим", — дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

"Вой, кечириб қўясиз… Бундай содда одамларга ачинишга бало борми? Ҳаётлари давомида хулоса чиқаришмаган бўлса, бундан кейин ҳам оқу-қоранинг фарқига бормай, яшайверишади. Ахир "пирамида" деганлари янгилик бўлган бўлса экан. Ахир 30 йил олдинги "МММ"дан уларнинг хабари йўқмиди?! Йўқ, ахир йўқ жойдан пул ваъда қилишяпти, очкўзликнинг оқибати ана шунақа бўлади", — дея аччиқ фикрлар қолдирган яна бир фойдаланувчи.

Аммо мана шу воқеадан ҳам яхшилик топа олган фойланувчилар бор экан.

"Аҳмадбойга пул берганларнинг барчасига Тошкентдаги янги йўллар ва кўприклар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", — дея изоҳ ёзган интернет фойдаланувчиларинг бири.

Яна бир фойдаланувчи эса айнан шу маблағлар пойтахтда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити учун жуда асқотиши ҳақида қистириб ўтган.

Зафар Рустамов ники остидаги фойдаланувчи Аҳмадбойнинг уйидан пулларни катта юк машинасида олиб чиқишаётгани акс эттирилган видео лавҳа борлиги ҳақида ёзган.

"Менимча, шу кечаю-кундузда Бош кардиология марказида беморлар сони бирдан ошди-ёв", деб фикр билдирган Аҳмадбойга ўз мол-мулкини ишонганлар тақдирига ачинган Diana Akhmetova ники остидаги фойдаланувчи.

"Ўз вақтида ундан пулларини ундириб олганларнинг хурсандчилигини тасаввур қиляпман", — дея Dianaга жавоб қайтарган Mantana G Raf.

© Facebook / Водители ТашкентаФотожаба на Ахмадбай Турсунбаева
Фотожаба на Ахмадбай Турсунбаева - Sputnik Ўзбекистон
Фотожаба на Ахмадбай Турсунбаева

Изоҳ қолдирганлар орасида Аҳмадбой қўйиб юборилганию, у яна ўз фаолиятини давом эттиришга киришгани ҳақида ёзганлар ҳам бор.

Ўзбекистон расмий органлари ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча изоҳ беришмаяпти. РИА Новости ахборот агентлигида берилган хабарга кўра, айни вақтда ушбу иш юзасидан тергов бошлаб юборилган. Ҳозирча бор маълумот шулардан иборат.

Янгиликлар лентаси
0