Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди

© SputnikЎзбекистон сўми
Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган “Чиноз Авто Ҳамкор” корхонаси офиси тинтув қилинганда, корхона ҳужжатларида қайд қилинмаган, 50 миллиард сўм ва 2 миллион доллар нақд пул топилган.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкент вилояти ҳуқуқни сақлаш органлари йирик жиноий гуруҳни қўлга олди. Ушбу гуруҳ аъзолари ноқонуний валюта операциялари билан шуғулланган, РИА Новости маҳаллий прокуратура вакили хабарига асосан.

Ушбу маълумотнинг прократура ёки ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан, ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

“Май ойида ноқонуний валюта операциялари билан шуғулланаётган жинойи гуруҳ ҳақида хабар олинган эди. Яқинда ушбу гуруҳни ташкилотчиларини қўлга олинди”, — деди хабар берган вакил.

Унинг сўзларига қараганда, жиноий фаолият “Чиноз Авто Ҳамкор” корхонаси орқали амалга оширилган. Корхона раҳбари Аҳмадбой Турсунбоев жиноят режасини ташкил қилган. Аҳмадбойдан ташқари унинг бешта шериги ҳам қўлга олинган.

Улар автомобилларни нақд чет эл валютасига сотиш, ва валютани конвертация қилишда айбланмоқда.

Аҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Чинозлик Аҳмадбой ижтимоий тармоқларда кун қаҳрамонига айланди

“Ўтказилган тинтув натижасида, фирма ҳисоботларида кўрсатилмаган, 50 млрд сўм ва 2 млн доллар нақд пул топилди”, — деди прокуратура ходими. Жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда. 

Ўзбекистонда 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳолига нақд чет эл валютаси сотиш таъқиқланган. Валюта сотиб олиш учун фуқаролар банкда ҳисоб рақами очиб, валюта ушбу ҳисоб рақамига боғлиқ бўлган, халқаро тўлов тизимларида ишлайдиган, банк карталарига ўтказилар эди.

МДҲнинг энг катта молиявий пуфаги — МММ тарихи

Шу ўринда 1994 йилда Россияда фаолият юритган МММ улкан молиявий пирамида ҳақида қисқача сўзлаб бермоқчимиз. Аввалига одиий савдо-сотиқ билан шуғулланган Сергей Мавроди номли Россиялик тадбиркор, америка иқтисодий тарихини ўрганиш асосида молиявий фаолият билан шуғулланишга қарор қилади.

1994 йилнинг февралида ўзига тегишли бўлган “МММ” акциядорлик жамиятининг 991 минг дона акциясини сотувга чиқаради. Даставвал акциялар нархи бир донаси минг рублдан сотилади. Мавроди, ўз режаси бўйича ҳар кун акциялар нархини ошириб боради. Бунинг натижасида акциялар бозорда тез тарқалиб кетди.

Акциялар ҳар доим нархи ошиб боргани учун бозорда уларни сотиб олиб осонгина мўмай даромад олишни хохловчилар жуда кўп эди. Айрим ОАВлар ҳабарига кўра ўша вақтларда МММга жалб қилинганлар сони 2 млндан 15 млнгача бўлган. Бунинг натижасида ҳар бир акция нархи 2 ой ичида 127 баравар ошиб кетган.

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРеклама "МММ 2011" на улицах Москвы
Реклама МММ 2011 на улицах Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Реклама "МММ 2011" на улицах Москвы

Шу билан бир вақтда ҳукумат вакиллари ва солиқ инспекция бу молиявий пуфак бир кун бориб портлашини жуда яхши тушунсада, Мавродини қонун томонидан ҳеч қандай жазога торта олмаган.

ОАВларда айтилишига қараганда, ўша вақтда МММнинг кунлик даромади 50 млн $ ни ташкил қилган. Акциялар бўйича дивидендлар 1994 йилнинг 27 июлига қадар тўла тўкис тўлаб борилган. Бунинг учун маблағ эса, доимо қўшилиб борётган янги акциядорлар ҳисобидан бўлган.  1994 йилнинг 29 июлида Мавроди ўзининг қарори билан акциялар нархини 127 баравар пасайтирган. Бу эса кечагина 127 минг рублга сотиб олган акция учун бугун 1000 рубл тўланади дегани эди.

4 август куни Мавроди ҳибсга олинган.  Унинг офисидан 49,9 миллиард рубл нақд пул топилиб, давлат ихтиёрига мусодара қилинган.

Ушбу молиявий пуфак портлаган куни Россия бўйлаб 50 киши ўз жонига қасд қилган. Осон даромад олиш йўлида бор пулини тиккан бир неча миллион киши уй-жойсиз, яшашга маблағсиз қолган. Суд ҳам уларга йўқотган маблағини қайтариб бера олмаган.

Шундай қилиб, бепул пишлоқ – фақат нодонлар учун қўйилган, қопқонда бўлиши, яна бир бор исботланган.

 

Янгиликлар лентаси
0