Махсус репортаж: Аҳмадбой пирамидасининг оламшумул қулаши

© Группа в соцсетях "Водители Ташкента"Аҳмаджон Турсунбоевнинг молиявий пирамидаси фош қилиниши
Аҳмаджон Турсунбоевнинг молиявий пирамидаси фош қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезкор тадбирлар натижасида 13,1 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. "Тошкент" телеканалида пайшанба куни кечқурун Ўзбекистонда молиявий пирамидага асос солган, халқ орасида "Аҳмадбой" сифатида ном қозонган Аҳмаджон Турсунбоев ҳақида қисқа махсус репортаж намойиш этилди.

Репортажда хабар қилинишича, Турсунбоев — Тошкент шаҳри Чиноз туманида жойлашган “Чиноз халол чорва" ҳамда "Чиноз авто Ҳамкор" корхоналари таъсисчиси. Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган. Ва шу билан бирга уларга пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган. Бундан ташқари, томонлар келишувига мувофиқ, бирор кор-хол рўй берган тақдирда, пул берган инсоннинг яқинлари пуллар

Аҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Чинозлик Аҳмадбой ижтимоий тармоқларда кун қаҳрамонига айланди
қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлмаган. Турсунбоев, йилига 40% устама ҳақи эвазига чет эл валютасини қарз бериш билан ҳам шуғулланган.

Бу операцияларда иштирок этган одамлар сони бир неча ўн мингни ташкил қилади. Аҳмадбойга пул берган одамлардан бири, репортажда, Турсунбоевга 8 миллион сўм топширганини, бу пуллар унга 10 ойдан сўнг 16 миллион сўм тарзида — ойига 1,6 миллион сўмдан — қайтарилиши ваъда қилингани ҳақида гапирди.

Турсунбоевнинг молиявий ёрдамчиси интервьюда кунлик айланма 3-4 миллиард сўм ва 1 млн долларни ташкил қилгани ҳақида гапирди.

Ойлик фоиз тўлови эвазига, аҳолидан нақд пуллардан ташқари, автомобиллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳам  қабул қилинган.

Ишчи дафтарларда битилган ёзувларни ҳисобга олмаганда, бу олди-бердиларнинг биронтаси расмий ҳужжатларда қайд этилмаган.

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди

Аҳолидан олинган маблағларнинг бир қисмига чет элдан турли товарлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб келиниб, тадбиркорларга устама фоиз эвазига тарқатилган. Репортажда айтилишича, Турсунбоев бу пуллардан ўзи учун қимматбаҳо автомобиллар харид қилган, шоҳона бошпана қурган.

Репортажда берилган хабарга кўра, ҳибсга олинган бу иш билан тўрт-беш йилдан бери шуғулланиб келган.

Турсунбоев ва унинг яқинлари уйларида, шунингдек, "бой"га қарашли фирмаларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ашёвий далил сифатида 13,139 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0