Афғонистонда тинчлик ўрнатиш кимнинг қўлидан келади ?

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишафғонистонда қуролли отряд
афғонистонда қуролли отряд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қобулда Афғонистон, Покистон, Хитой ва АҚШ иштирокида тинчлик музокаралари ўтказилмоқда. Баъзи мутахассислар фикрига кўра, ушбу даврада Россия, Эрон ва Ҳиндистон етишмаяпти.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қобулда Афғонистон, Покистон, Хитой ва АҚШ  иштирокида тинчлик музокаралари ўтказилмоқда. Баъзи мутахассислар фикрига кўра, ушбу даврада Россия, Эрон ва Ҳиндистон етишмаяпти. Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салахуддин Раббони “Толибон”нинг барча дала қўмондонларини Афғонистон марказий ҳукуматини қўллаб қувватлаб, тинчлик музокараларида иштирок этишга чақирди, Sputnik Persian хабарига асосан.

Толибон ҳаракати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Толибон раҳбари мулла Мансур халок бўлди

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати бундан олдин ҳам бир неча бор “Толибон” билан музокаралар олиб борган эди. Лекин ушбу музокаралардан бир ой ўтиб “Толибон” раҳбари Мулла Омарнинг ўлдирилиши билан тинчлик ўрнатиш масаласи яна боши берк кўчага кириб қолди. 

Мулла Омардан кейин “Толибон” орасида тарқоқлик ҳукм сура бошлади. Турли жанговор гуруҳлар орасида ва ҳудудда таъсири кучайиб бораётган ИД жангарилари орасида ҳатто қуролли тўқнашувлар  ҳам бўлиб ўтди. Ўтган йилнинг кузида, Мулла Омар ўрнига “Толибон” раҳбари курсисини эгаллаган Мулла Ахтар Мансур ҳам Покистонда ўлдирилди.

Афганские силы безопасности осматривают место взрыва в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги теракт чоғида 11 киши қурбон бўлди

Афғонистонда ҳам “Толиблар” билан музокаралар олиб боришнинг иложи борлигига ҳамма ишонмайди. Чунки ҳозир “Толибон” бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган ва улар ўзаро уруш ҳолатида. Устига устак бу ерга “ИД” ҳам суқилмоқда. Уларнинг қайси бири билан музокара олиб бориш керак? “Террорчилар   барибир террорчи-да, улар нимага интилиши бизга аниқ”, — дейди  Сара Сурх-Аби, тинчлик музокаралари бўйича Афғонистон делегацияси вакили, Sputnik Dari ахборот агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, охирги ойлар давомида Покистон ва Афғонистонда ўнлаб терактлар содир бўлди. Ушбу терактлар “Толибон” ва “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти тарафдорлари томонидан ташкил қилинган.  Терактлар Афғонистондаги дипломатик миссияларга,   мансабдор шахсларига ва тинч аҳолига қарши қаратилган. Покистон ҳудудида эса терактларда эса полиция ходимлари ва тинч аҳоли қурбон бўлди.  

Қундуз кўчаларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини "Толибон" эгаллаб олди

Эроннинг IRIB аборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон ҳукумати регионда тинчлик ўрнатиш масаласида Покистонга ҳам АҚШга ҳам ишонмайди. Чунки Покистон бу борада доимо икки тарафлама ўйин олиб борган ва “Толибон”ни доими қўллаб қувватлаб келган. АҚШ эса Афғонистонда ҳарбий базсини узоқроқ сақлаб қолиш ниятида. Бунинг учун уларга нотинчлик керак.

Толибон ўтган йил давомида бутун Афғонистоннинг шимоли ва шарқида ўз фаолиятини кучайтирди. Бу албатта Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий қизиқишларига зид. 

Демак, Афғонистонда тинчлик биринчи навбатда Афғонистон ҳукуматига ва Хитойга керак. Шу ўринда, Хитой Покистонни тинчликни сақлашга мажбур қила олармикин деган савол туғилади. Албатта Хитойнинг ва Покистон азалий ҳамкор ва Хитойнинг Покистонга сиёсий босими ҳам кучли. 

Замир Қобулов: Афғонистоннинг ўз қуролли кучлари бор, жуда кўп афғонлар қўлларида қурол ушлашга ва ундан яхши фойдаланишга қодир

Устига устак, яқинда Хитой Покистон билан 46 миллиардлик инвестициялар ҳақида шартномалар имзолаган. Шартнома амалга оширишнинг энг муҳим шарти — Афғонистон ва Покистон ҳудудида тинчлик ўрнатилиши. Шунинг учун ҳам Хитой Покистондан ҳудудда тинчилик ўрнатишни қаттиқ талаб қилмоқда. Покистон ҳукуматининг ўзига ҳам регионда тинчлик бўлишидан манфаатдор, деб ёзади Эрон ахборот агентлиги. 

Афғонистонлик сиёсий шарҳловчи Саид Абдулхамид Сафут нинг сўзларига қараганда Тинчликка эриши учун бу яхши имконият, чунки унинг устидан АҚШ ва Хитой каби, Покистонга кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган мамлакатлар ишламоқда. 

“Афғонистон муаммоси аллақачон халқаро муаммога айланган. Шунинг учун уни ҳал қилишда барача манфаатдор томонлар қатнашиши керак. Айниқса Россия, Хитой ва Эрон. Россия Афғонистон армиясига ҳарбий ёрдам бериши ва Покистонга таъсир ўтказиши мумкин. Россия ушубу музокараларга қанчалик тез қўшилса, Ўрта Осиё мамлакатларида шунчалик тез хавфсизлик бўлади. Иккинчидан Россия “Толибон” ёки бошқа жангариларни ўз мақсадида ишлатишдан манфаатдор эмас”, — деди Саид Абдулхамид Сафут.

Россия ТИВ Иккинчи Осиё бўлими директори, Россиянинг Афғонистондаги собиқ элчиси Замир Қобуловнинг сўзларига қараганда бўлиб ўтган тўрт тарафлама музокараларга баҳо беришга ҳали эрта, "Россия ушбу музокарларда қатнашмаган бўлсада, бу “тўртлик” тасаббусини қўллаб-қувватламайди дегани эмас".  

Янгиликлар лентаси
0