Толибон раҳбари мулла Мансур халок бўлди

© Commons.wikimedia / isafmediaТолибон ҳаракати жангарилари
Толибон ҳаракати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон ҳукумати Толибоннинг янги раҳбари мулла Ахтар Мансурнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. “Толибон” радикал ҳаракатининг янги раҳбари мулла Ахтар Масур чоршанба куни бўлиб ўтган отишмада олган жароҳатларидан ҳалок бўлди, РИА Новости Синхуа ахборот агентлиги хабари асосида.

2 декабр, чоршанба куни бўлиб ўтган тўқнашувда Толибон раҳбари оғир яраланган, лекин тирик қолган, Толибон ҳаракати вакиллари хабарига кўра. Отишма Покистоннинг Кветта шаҳрида, Абдулло Сахардининг уйида бўлиб ўтган. Абдулло Сахарди – Толибоннинг дала командири, у Гуантанамодаги АҚШ қамоқхонасида бўлиб қайтган.

“Мансур жанговор гуруҳнинг бошқа дала командирлари билан бўлиб ўтган отишмада оғир яраланган”, дейилган Афғонистон ҳокимияти тарқатган хабарда.

Май ойининг охирида Толибон гуруҳи раҳбари мулла Омарнинг ҳалок бўлганлиги тасдиқлади. Ўрнига унинг Ахтар Муҳаммад Мансур тайинланган эди. Толибоннинг баъзи дала командирлари янги раҳбарга бўй сўнишдан воз кечган ва гуруҳ иккига бўлиниб кетган эди.

Охирги вақтларда Афғонистонда вазият кескин ёмонлашмоқда. Олдин асосан қишлоқ ҳудудларини эгаллаб турган Толибон йирик шаҳарлар томон ҳужум бошлади.

 

Янгиликлар лентаси
0