Замир Қобулов: Афғонистоннинг ўз қуролли кучлари бор, жуда кўп афғонлар қўлларида қурол ушлашга ва ундан яхши фойдаланишга қодир

Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирлигининг 2чи Осиё Департаменти директори Замир Қобуловнинг сўзларига қараганда, Афғонистон ўз миллий имкониятларини кучайтириши керак, чет давлатдан чақирилган кучлар керак эмас, чунки кўплаб Афғонистонликлар қўлларида қурол ушлашга қодир.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Афғонистон ўз ҳукуматни чет эл ҳарбий кучлари билан ҳимоя қилмасдан, миллий имкониятларни кучайтириши керак, деди Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили, ТИВ ихтисослашган департаменти директорим Замир Қобулов “Известия” газетасига, РИА Новости хабари асосида.

“Чет эл қўшинларига умид қилмаслик керак. Афғонистоннинг ўз армияси бор, жуда кўп афғонлар қўлларида қурол ушлашга ва ундан яхши фойдаланишга қодир. Чет эл ҳарбий қўшинлари билан ҳукуматни ҳимоя қилиш ўрнига, миллий имкониятларни кучайтириш керак”, — деди Қобулов.

“2001 йилда Афғонистонда экстремистлар сони нолга тенг эди, ҳозир бўлса улар саҳнанинг тўрига чиқиб олишган, давлатни тўнтариб мамлакатни эгаллашга таёр – мана америка ва НАТО қўшинларининг киритилиши оқибати”, — деди Қобулов сўзларининг далили сифатида.

Эслатиб ўтамиз, тахминан бир ой олдин, ОАВда тарқалган хабарларга кўра  Афғонистон республикасининг биринчи вице-президенти генерал Абдул Рашид Дўстум, Россия ҳукуматига мурожаат қилиб "ИД" Афғонистон, Ўрта Осиё ва Россия ҳудудларида террорчилик амалга оширмоқчи эканлигини хабар қилганди. Ва шу билан бирга у ушбу мамлакатлар биргалашиб терорчиларга қарши кураш режасини ишлаб чиқишлари кераклигини, ва Россияга мурожаат қилиб Афғонистон ҳукуматига қурол-яроғ, ҳарбий самолётлар ва вертолётлар беришни илтимос қилган эди.   

Ушбу хабарларни изоҳлаб, "Афғонистон давлати томонидан бундай мурожаат бўлган эмас, бунга ҳожат ҳам йўқ. <…> Биринчи ўринда Афғон армиясининг жанговор имкониятларини кучайтириш керак. <…> Иккинчи томондан, Афғонистон ҳудудида бир неча АҚШ ҳарбий базалари бор ва уларда ҳужумчи авиация етарли даражада. Улар самарали зарба бериш имкониятига эга, албатта Қундуздаги зарба каби — шифохонага эмас. Уларда разведка имкониятлари жуда катта, ИШИД тўпланган жойлар ҳақида аниқ маълумот олиб, ўша ерга зарба бериш керак. Россия Сурияда зарба бераётгани каби", деди Афғонистонда бир неча йил элчи бўлиб ишлаган Россия ТИВ мутахассиси Қобулов.

Россия Бош штаби разведка бошқармаси бошлиги Игор Сергуннинг гапларига қараганда, "Ислом давлати" Афғонистонда ўз фаолиятини сезиларли даражада кучайтирди. "ИД" ёлловчилари Афғонистонга Ироқ ва Сурия ҳудудларидан кириб келмоқда. Улар Афғонистондан ўз ғояларини Ўрта Осиёга тарқатиш учун база сифатида фойдаланмоқчи. Бу эса бутун МДҲ хавфсизлигига жидий таҳдид солади. "ИД" Афғонистон шимоли ва шарқида ўз позицияларини изчиллик билан  мустаҳкамламоқда ва ўз сафларини тўхтовсиз кенгайтириб бормоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0