ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Афғонистоннинг Желалобод шаҳридаги портлашда 11 киши қурбон бўлди, 13 киши яраланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Пажвак ахборот агентлигиа хабарига асосан.
“Портлаш Нагахар вилояти маъмурияти вакили Обайдулла Шитварининг уйи ичида содир бўлган. 11 киши қурбон бўлган 13 киши яраланган”, — деб хабар бермоқда нашр.
Худкуш террорчи Шитвари уйининг меҳмонхонасида, оилавий байрам мунособати билан кўплаб меҳмонлар таклиф қилинган вақтида портловчи ускунани ишга туширилган.
Бир неча кун олдин бошқа хукуш террорчи Покистон консуллиги биноси яқинида ўзини портлатиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу террорчиликлар учун жавобгарликни Россияда таъқиқланган “Ислом давлати” бўйнига олган.