Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини "Толибон" эгаллаб олди

© Sputnik / Стрингер  / Медиабанкка ўтишҚундуз кўчаларидан бири
Қундуз кўчаларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ хабарига кўра Афғонистон ҳукумати қўшинлари, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун, Қундуздан чиқиб кетишди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри "Толибон" жангарилари қўлига ўтди, РИА Новости Ассошиэйтед Пресс хабари асосида.

Афғонистон ИИВ вакили Седик Седикки хабарига кўра, ҳукумат ҳарбийлари тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун, Қундузни ташлаб чиқиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Қундуз шаҳри Афғонистоннинг шимолида, Тожикистон билан чегарадош бўлган Қундуз вилоятининг пойтахтидир. Ҳарбий ва тактик жиҳатдан Қундуз жуда муҳим, у ерда ҳарбий аэропорт жойлашган.

"Толибон" ҳужуми душанба куни эрталаб бошланган. Юзлаб жангарилар бир неча гуруҳларга бўлиниб шаҳарга кириб келишган. Жангарилар аввал шаҳар қамоқхонасини эгаллаб олиб у ердаги жиноятчиларни озод қилган. Ундан ташқари жангарилар маъмурий биноларини, БМТ идорасини, шифохона ва бошқа давлат идораларини эгаллаб олишган. Гувоҳларнинг айтишича улар бир неча хусусий банкларни ҳам эгаллаб олишган ва шаҳар радиостанциясини ёқиб юборишган.

Ҳужум натижасида қурбон бўлганлар сони аниқ эмас, дастлабки хабарларга қараганда ҳужум натижасида 20 дан ортиқ киши қурбон бўлди ва 100га яқин жароҳатланди.

“Толибон” жангарилари шу йилнинг Апрел ойининг охиридан бошлаб фаоллик кўрсата бошлади. Ўшанда улар Қундуз шаҳрини ўраб олишганди. Ҳукумат хабарига қараганда, “Толибон” билан ёнма-ён  “Ислом давлати” тарафдорлари ҳам жанг қилмоқда.  

Афғонистонда НАТОнинг халқаро миссияси (ISAF) тугагандан кейинги давр ичида бу биринчи йирик ҳужум.

 

Янгиликлар лентаси
0