2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтмоқда. Вилоят тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу тадбирдан мақсад Жиззахнинг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган.
Жиззах инвестицион форумида Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, ХХР, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчилар қатнашдилар.
Ушбу тадбирда хорижий ОАВлар вакиллари, шу жумладан Спутник мухбири ҳам иштирок этди.