Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади

© Фото из архива Федерации Профсоюзов РУзСанаторий "Замин"
Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бахмал ва Зоминда туризм уч асосий йўналишда ривожланади: экологик туризм, агротуризм ва этник туризм.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Жиззахда бўлиб ўтган Халқаро сармоявий форумда вилоятнинг туристик потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг экотуристик салоҳияти тўлалигича намойиш этилди. Хорижий меҳмонлар Шер булоқ ва Бобо-ёнғоқ  каби маҳаллий диққатга сазовор жойларни томоша қилишди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан тайёрланган лойиҳалар ҳам намойиш этилди. Тақдим этилган лойиҳалар ҳудудда туризмни уч асосий йўналишда ривожлантиришни назарда тутган: экологик туризм, агротуризм ва этник туризм.

Бахмал ва Зомин туманлари ҳудудларида ушбу лойиҳаларни амалга оширишда керак бўладиган инфратузилмаларни барпо этиш учун ер майдонлари ажратишга қарор қилинди.

Горы в районе поселка Гилан в Шахрисабзском районе Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Ғелон қишлоғи экотуризм марказига айланади

Масалан, 2 минг гектар ер майдони экотуризмни ривожлантириш учун ажратилади. Лойиҳа доирасида ушбу ҳудудда экологик сўқмоқлар ташкил қилиш, от, эшак ва квадроциклда сайр қилиш, фуникулерлар қуриш, тоғ чанғиси мажмуаси, ресторан ҳамда ахборот маркази, музей ва маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш дўконлари барпо этиш режалаштирилган.

5 минг гектар ер агротуризм учун  ажратилади. Ушбу  майдонда дам олиш уйлари, спорт мажмуалари, камёб ҳайвонот ва ўсимлик турларини сақлаш учун питомниклар қурилади. Шунингдек, молхоналар ҳамда асал етиштириш хўжаликлари ташкил этилади. Бу ерда сайёҳлар туяларда сайр қилиш, кўпкари ўйинини томоша қилиш, мева териш, ўт ўриш каби қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с планами по комплексному развитию города Зарафшана - Sputnik Ўзбекистон
Конимех замонавий экотуризм марказига айланади

Этно туристик ҳудудни ривожлантириш учун замонавий меҳмонхоналар, болалар дам олиш масканлари, кемпинглар, ҳаво шарларида учиш марказлари қурилади. Ушбу йўналишда келган сайёҳлар қишлоқ жойларни, тархий ва маданий ёдгорликларни, табиат ёдгорликларини, археологик объектларни, миллий урф-одатларни томоша қилиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, сайёҳлар миллий ҳунармандчилик ва миллий таомлар сирларини ўрганиш имконига эга бўладилар.

Жиззах вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш маҳаллий, ҳудудий ва халқаро туризмни ривожлантиришга қаратилган.

“Бу Ўрта Осиёда АҚШнинг “Йеллоустон” ва “Гранд-Каньон” миллий парклари намунасида қурилган ягона лойиҳа бўлади”, - деди Улуғбек Қосимхўжаев, Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари.

“Йеллоустон” миллий боғига йилига 20 миллион сайёҳ ташриф буюради. Зоминга бўлса бугунги кунда 50-100 минг киши ташриф буюради. Шунинг учун ҳам биз Жиззах вилояти ҳокимияти билан Бахмал ва Зомин туманлари туристик кластерини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқдик – деб сўзини давом эттирди Туризм қўзмитаси вакили.

Ушбу лойиҳалардан асосий 2та мақсад кўзланган: ҳудуд экотуристик ҳолатини керакли даражада сақлаб қолиш ҳамда ва аҳолини барқарор даромад билан таъминлашдир.

Янгиликлар лентаси
0