Конимех замонавий экотуризм марказига айланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с планами по комплексному развитию города Зарафшана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с планами по комплексному развитию города Зарафшана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент барча лойиҳаларни ўз вақтида ва юқори сифат даражасида амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир режалар билан танишди. Вилоятнинг ушбу чекка туманлари ва Зарафшон шаҳрида саноат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқларида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган.

Хусусан, Учқудуқ тумани юнгни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилади. "Қизилқум марвариди" корхонаси томонидан гидропоника усулида иссиқхона барпо этилади, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Зарафшон шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қарийб 2 минг бошга мўлжалланган қорамолчилик комплекси, музлаткичли омборхоналар барпо этиш, балиқчилик хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с осуществляемой на местах созидательной работой, ходом социально-экономических реформ прибыл в Навоийскую область - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги ислоҳотлар жараёни билан танишмоқда

Томди, Конимех туманларида ҳам шу каби истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади.

Шавкат Мирзиёев Конимех туманида туячиликни ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда минг бош туя ва 500 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси барпо этиш режалаштирилган. Мажмуада йилига минг тонна туя, 300 тонна эчки сути олиниб, шу ерда қайта ишланади. Бу жой нафақат туя ва эчкичилик мажмуаси, балки йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган замонавий экотуризм марказига айланади.

Давлат раҳбари мажмуани Мустақиллик байрамигача қуриб битказиш ва сайёҳларга зарур шароит яратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Унга кўра, Томди туманида "Шодлик" Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болалар шаҳарчаси қурилади. Майдони 4,3 гектар бўлган шаҳарчада болалар учун барча қулайлик яратилади. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, йил охиригача якунланади. Зарафшон шаҳрида фавворалар хиёбони барпо этиш, Учқудуқ туманидаги "Кончи" санаторийсини таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари шаҳарлар ободлиги ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Президент Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларидаги кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам қизиқди.

Шу ерда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар қазиб олишни кўпайтириш, "Ауминзо-Амантой" конларини ўзлаштириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, Томди туманидаги 2-гидрометаллургия заводи қувватларини кенгайтириш каби лойиҳалар тақдимотлари ҳам ўтказилди.

Президент барча лойиҳаларни ўз вақтида ва юқори сифат даражасида амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0