Чойдан доригача: Жиззах инвестфорумида Ўзбекистон имзолаган шартномалар

© Sputnik / Нина ЗотинаПлантации
Плантации - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти ҳокимининг айтишича, 2019 йил охиригача Жиззах вилоятида чет эл инвестициялари иштирокида умумий миқдори 1 миллиард АҚШ долларига тенг 25та регионал ва 14та соҳаларга оид лойиҳалар амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Жиззахда ўтказилган Халқаро инвестицион форумда Ўзбекистоннинг қатор ишлаб чиқариш компаниялари хорижий компаниялар билан шартномалар имзоладилар, деб хабар қилди Sputnik мухбири Давлат инвестиция қўмитасидан олинган хабар асосида.

Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда - Moody’s

Хусусан, "Ўзчармсаноат" уюшмаси инвестфорум доирасида 5та инвестицион битимларни имзолади. Уюшма Туркиянинг "Mader Deri San. Ve Tic." компанияси билан тайёр чармни қайта ишлаш, сумка, чарм ва бошқа материаллардан аксессуарлар ишлаб чиқаришга келишди; жунни қайта ишлаш бўйича "NPP "Paxtamash КВ" ОАЖ билан, доривор препаратларни ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистоннинг "Infinity Group" компанияси билан;  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вилоятларида газобетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича 3та чет эл компаниялари (Ҳиндистоннинг "Agio Group", Туркиянинг Ercanlar Matbaacilik Ambalaj Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi  ва Германиянинг "Wehrhahn GMBH") инвестицион битимни имзолади.

"Ўзкимёсаноат" АК ва Кореянинг "LG International" компанияси озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат маҳсулотларини қадоқлашда фойдаланиладиган полипропилен плёнкаларни ишлаб чиқариш, парфюмерия ва маиший кимё товарлари, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Ижтимоий ҳимоя ва Жиззах шаҳри ҳамда Жиззах вилояти маҳаллий аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг "VAMs GmbH" компанияси ўртасида форумнинг пленар сессияси давомида аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдам кўрсатиш соҳасида инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан "Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd" билан инфратузилма лойиҳалари соҳасида битим ҳамда Германия-Хитой уюшмаси (ДСКД) билан санъат ва дизайн соҳасида маданий алмашинув бўйича битим имзоланди.

Национальная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах инвестицион форуми якуни: 800 миллион доллардан ортиқ ҳужжатлар имзоланди

Шунингдек, Жиззах шаҳри ҳокимлиги ва хитой компанияси ва ДСКД ўртасида транспорт хизмати ва меҳмонхона қурилиши соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишув ҳужжати имзоланди.

Жиззах вилоятининг туман ҳокимликлари ва Хитойнинг Heangshui Decheng Machinery and Equipment Co. Ltd компанияси ўртасида ғишт ва цемент заводлари, базальт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек мева-сабзавотлар етиштириш бўйича иссиқхоналар ва парранда фабрикаларини яратишга йўналтирилган 6та инвестицион битимлар имзоланди.

"Зомин-фарм" ЭИЗ ва хитой ҳамда корея компаниялари билан 2та битим имзоланган. Хитойнинг Heangshui Decheng Machinery and Equipment Co. Ltd компанияси билан тўлиқ циклли кимё-фармацевтика фабрикаси қурилишини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган.

Александр Шукайло, заместитель главы администрации СЭЗ Брест - Sputnik Ўзбекистон
"Брест" ЭИЗ раҳбари ўринбосари Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Корея компанияси билан рентген ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича корхонани йўлга қўйиш битими имзоланган.

Жиззах вилоятининг Рашидов ва Янгиобод туманлари ҳокимиятлари Кореянинг "Special trading group corp" компаниялари билан иссиқхона тизимлари ишлаб чиқарувчи корхонани йўлга қўйишга қаратилган инвестицион битим ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Форум доирасида ташкиллаштирилган "B2G" "B2B" шаклидаги музокаралар давомида қуйидаги келишувларга эришилган:

- Чехиянинг "BIZNES CZ" S.R.O компанияси билан цемент ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича келишув имзоланган.

- Беларуснинг "Белалек Групп" компанияси ва "Zomin Pharm" ОАЖ билан вирусларга қарши янги дори препаратларини ишлаб чиқиш марказини ташкил этиш бўйича Бош битим имзоланган.

- Исроилнинг "VP Agriculture Projects LTD" компанияси Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида ташкил этилиши кўзда тутилган замонавий иссиқхона мажмуаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Национальная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилояти бутун дунёдан инвесторларни чорлади

- Жиззах вилоятининг Рашидов туманида Тожикистоннинг "Проммонтаж" компанияси билан ҳамкорликда бетон ва асфальт ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланган. 

- Туркиянинг S.S. Bademli Fidancilik Tarimsal Kalkinma Kooperatifi қишлоқ хўжалиги кооперативи ва Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокимияти ўртасида вирусдан холи бўлган мевалар ва узум кўчатлари етиштириш бўйича ниҳолхона ташкил этиш бўйича меморандум имзоланган.

- Хитойнинг чой ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш маркази билан чой ва чой маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Жиззах вилояти ҳокими форумдаги ўз чиқишида давомида 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятида чет эл инвестициялари иштирокида умумий миқдори 1 миллиард АҚШ долларига тенг 25та регионал ва 14та соҳаларга оид лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0