ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Moody’s агентлиги Ўзбекистон банк тизими прогнози бўйича ҳисобот тайёрлади.
Ушбу ҳисоботнинг асосий хулосаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Moody’s агентлиги қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон банк сектори бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолмоқда:
- Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларининг иқтисодиётларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. 2018-2019 йилларда ҳам давлат ҳаражатлари, инвестиция маблағлари ва Россиядан меҳнат муҳожирларнинг пул ўтказмалари тикланиши эвазига ўсиш суратларини сақланиб қолади;
- Ўзбекистон банк тизими давлат банкларининг ўртача ҳажми ва устунлиги билан тавсифланади;
- Ўзбекистон банк тизимининг долларизация даражаси юқорилигига қарамасдан, асосан валюта хатарлар марказлашган, биринчи навбатда, давлат банкларида мўътадил бўлиб қолади.
- Ўзбекистон банк тизимининг умуман корпоратив секторга, айниқса давлат корхоналари ва йирик қарз олувчиларга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.
- банк активларининг сифати яхши: муаммоли кредитларнинг улуши умуман иқтисодиётнинг ўсиши, инфляция даражасини пасайиши ва кредитлаштиришнинг тез суратларда ўсиши натижасида сақланиб қолади (2018 йилда 30-40%);
- соф фоизли маржанинг камайиши ва активларнинг тез ўсиши ҳисобига Ўзбекистон банкларининг даромади ва капиталнинг етарлиги аста-секинлик билан камайиб боради.
- банк тизимида яхши ликвидлик даражаси сақланиб қолади;
- Ҳукумат давлат банкларини қўллаб-қувватлашни давом этади.
Ҳисобот муаллифи - Moody’s агентлигининг Ўзбекистон банк секторининг етакчи таҳлилчиси Петр Паклин.