Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади

© Flickr / Aleksandr ZykovЖелезнодорожная станция в Ташкенте
Железнодорожная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги бешта давлат поездларига техник хизмат кўрсатувчи марказни ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбирига инвестиция қўмитаси матбуот-хизмати вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Жиззахда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумининг иккинчи, якуний кунида "Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd" компанияси ва Германия-Хитой маданий алмашинуви уюшмаси томонидан санъат ва дизайн соҳасида шартнома имзоланган.

Имзоланган шартнома Тошкент шаҳрида, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида темирйўл, шу жумладан, туристик темирйўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу келишувга мувофиқ:

* Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий даргоҳ таркибида замонавий муҳандислик ва бошқарув кадрларини тайёрлайдиган факультетни ёки ўқув даргоҳини ташкил этишни;

Газобетон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда газобетон ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади

* Марказий Осиёдаги бешта давлат поездларига техник хизмат кўрсатувчи марказни ташкил этиш;

* Ўзбекистон шаҳар транспорти тизимига "Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган паст, бир рельсли осма поездларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шу асосда, Тошкент шаҳрининг ва Самарқанд вилоятининг туристик ҳудудларида кичик экскурсион поездларни ташкил этиш, ушбу ҳудудлар бўйлаб меҳмонхоналарни қуриш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0