ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасидаги Дробишево ва Резниковка аҳоли пунктлари, шунингдек, Харьков вилоятидаги Круглое устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, Дробишево “Ғарб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари томонидан фаол ҳаракатлар натижасида эгалланган. Резниковка “Жанубий” гуруҳ бўлинмалари назоратига ўтган, Харьков вилоятидаги Круглое эса “Шимол” қўшинлар гуруҳи томонидан қўлга киритилган.
Шунингдек, жанглар давомида кўплаб ҳарбий техника йўқ қилингани хабар қилинди. Улар орасида Чехияда ишлаб чиқарилган “Vampire” реактив баравар ўт очиш тизими жанговар машинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган “Stryker” ва М113 зирҳли транспортёрлари ҳамда HIMARS тизимига тегишли учта реактив снаряд бор.
Бундан ташқари, Қора денгиз флоти кучлари Украина Қуролли кучларининг учта экипажсиз катерини йўқ қилган.