Ўзбекистондаги АЭС қурилишида 3 минг нафарга яқин россиялик мутахассис ишлайди

Безруковнинг сўзларига кўра, ҳозир майдонда қурилиш-монтаж базаси ва мутахассислар учун махсус шаҳарча барпо этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. “Росатом” амалга ошираётган Ўзбекистондаги атом электр станцияси (АЭС) қурилиши лойиҳасида 13 минг нафарга яқин ишчи, жумладан, 3 минг нафар россиялик мутахассислар иштирок этади. Бу ҳақда "Атомстройэкспорт" АЖ (“Росатом” инжиниринг дивизиони) вице-президенти Павел Безруков маълум қилди, дея хабар қилди Sputnik мухбири.
“Тушуниш учун, энг авжида майдонда 13 минг нафарга яқин ишчи ишлайди. Шулардан фақат 3 минг нафарга яқини – бу россиялик ходимлар бўлади. Қолган барчаси ўзбекистонлик ходимлар ва ишчилар бўлади”, - деди у Тошкентдаги икки давлат иттифоқчилигининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбати чоғида.
Безруковнинг сўзларига кўра, ҳозир майдонда қурилиш-монтаж базаси ва мутахассислар учун махсус шаҳарча барпо этилмоқда. Шу билан бирга, икки реактор блоки учун хандақ қазиш ишлари бошланган.
Жиззах вилоятининг Фориш туманида Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилиши кечмоқда. У 525 гектар майдонни эгаллайди. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Росатом” бўлиб, қурилиш субпудратчиси сифатида маҳаллий “Enter Engineering” компанияси жалб қилинган.
Ўзбекистонда қурилаётган АЭС лойиҳаси ноёб ҳисобланади. У 1000 МВт ва 55 МВт лик иккита кичик ва катта қувватли реакторни - 3+ авлод ВВЭР-1000 ва РИТМ-200Н ни бирлаштиради. 2035 йилга келиб, АЭС 15 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Мавзуга оид:
АЭС нархи маҳаллийлаштириш орқали камайтирилади — Ўзатом
“Ўзатом” ва “Росатом” АЭС учун биргаликда кадрлар тайёрлайди
Атом энергетикаси бошқа иқтисодий йўналишлар учун ҳам муҳим драйверга айланади - Ўзатом
Ўзбекистон ва “Росатом” Жиззахда катта АЭС қуриш тўғрисида келишув имзолади
Ходжаев: Ўзбекистон учун АЭС лойиҳаси Россия билан стратегик ҳамкорлик намунаси
Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши қандай кечмоқда - видео