Атом энергетикаси бошқа иқтисодий йўналишлар учун ҳам муҳим драйверга айланади - Ўзатом

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш Азим Ахмедхаджаев
 Азим Ахмедхаджаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда ядро технологиялари энди зерикарли ёки фақат тор доирадаги мутахассислар учун тушунарли бўлган мураккаб жараён эмас. Аксинча, бу соҳа қизиқарли, муҳим ва долзарб йўналиш сифатида баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Москвада давом этаётган “Жаҳон атом ҳафталиги” доирасидаги ялпи йиғилишда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев иштирок этди.
Давра суҳбати давомида спикерлар Ўзбекистоннинг атом энергетикаси йўналишида қилаётган изчил ва жадал қадамларини эътироф этиб, сўнгги соатлар ичида эришилган муҳим натижаларга алоҳида тўхталишди. Йиғилишда агентлик раҳбарига саволлар йўлланди.

“2016 йилда Шавкат Миромонович эндигина президент этиб сайланганида, унинг олдида тарқоқ иқтисодий тизимни ислоҳ қилишдек улкан ва мураккаб вазифа турган эди. Бу йўлдаги илк қадамлардан бири сифатида улар Ўзбекистонда илм-фан соҳасини тиклашдан бошлади. Жумладан, Ядровий физика институти қайта тикланди ва Росатом билан ҳамкорликда унутилган реакторлар жонлантирилди”, — деди Ахмедхаджаев.

У Ўзбекистоннинг атом соҳасидаги салоҳияти ва уни такомиллаштириш босқичларини ёритаркан, атом энергетикаси нафақат энергия таъминоти учун, балки бошқа иқтисодий йўналишлар учун ҳам муҳим драйверга айланганини алоҳида таъкидлади:

“Агентлигимиз ташкил этилганида президентимиз бизга нафақат атом энергетикаси билан боғлиқ технологияларни, балки бошқа ишлаб чиқариш институтларига ҳам илғор тажрибаларни жорий этиш вазифасини қўйган эди. Шундан келиб чиқиб, ядро технологияларини тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида қўллаш бўйича ҳам дастлабки синовлар йўлга қўйилди”, — дея қўшимча қилди "Ўзатом" директори.

Азим Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ядро технологиялари энди зерикарли ёки фақат тор доирадаги мутахассислар учун тушунарли бўлган мураккаб жараён эмас. Аксинча, бу соҳа қизиқарли, муҳим ва долзарб йўналиш сифатида баҳоланмоқда.
Атом соҳасининг истиқболи ҳақида сўз юритар экан, у таълим масаласига ҳам алоҳида тўхталди:

“Татьяна Анатольевна Терентьева билан ўтказган суҳбатимизда айнан шу мавзуни муҳокама қилдик. АТ йўналишининг замонавий жозибадорлиги кундан кунга ортиб бораётганига қарамай, бугун ёшлар айнан ядро физикаси ва атом технологияларига катта қизиқиш билдиришмоқда. Улардан кўпчилиги МИФИнинг Тошкентдаги филиалида ўқиш ниятида”, — деди у.

АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Ўзбекистонда атомчилар шаҳарчаси барпо этилади
Янгиликлар лентаси
0