Ўзбекистонда атомчилар шаҳарчаси барпо этилади

© O‘zatom агентлиги АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади
АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
“Атомчилар” шаҳри кейинги 5 йил ичида қуриб битказилади ва нафақат энергетик, балки стратегик аҳамиятга ҳам эга.
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистон кичик қувватли атом электр станциясини (АЭС) қуриш доирасида атомчилар шаҳарчасини барпо этади. Бу ҳақда "Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев Москвада бўлиб ўтаётган халқаро “Жаҳон атом ҳафталиги”да маълум қилди.
© Foto : O‘zatom агентлиги АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади
АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
АЭСдан фойдаланиш учун махсус шаҳар барпо этилади
Унинг таъкидлашича, лойиҳа босқичларида 14 минг нафаргача мутахассис жалб қилинади, шундан минг нафарга яқин юқори малакали кадрлар кичик қувватли АЭСнинг доимий ишлашига масъул бўлади. Шунинг учун бу миқдордаги инсон капитали учун қулай яшаш ва ишлаш шароитларини яратиш зарурати махсус инфратузилмавий марказ – атомчилар шаҳарчасини қуришни тақозо қилади, дейди у.
“Бу шаҳар дастлабки 5 йил ичида, кейинги 80 йил давомида эса минглаб инсонларнинг турмуш манфаатлари марказига айланади”, – деди Ахмедхаджаев.
Кичик модулли реакторлар (РИТМ-200Н) асосидаги станция Жиззах вилоятида қурилади. Лойиҳа доирасида жами 330 МВт қувватга эга 6 реактор ўрнатилиши режалаштирилгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, қурилиш бўйича экспорт шартномаси 2024 йил май ойида имзоланган, бу – Ўзбекистон тарихида дастлабки, халқаро миқёсда эса ноёб келишув саналади. "Росатом" бош пудратчи сифатида иштирок этади ва маҳаллий қурилиш компаниялари ҳам жараёнга жалб қилинади.

“АЭСнинг ишга туширилиши нафақат энергетик балансни диверсификация қилади, балки мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш имконини беради”, – дея таъкидлади "Ўзатом" директори.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг ядровий хавфсизлик борасида халқаро масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олаётганини қайд этди. Мамлакат барча асосий халқаро шартномаларни ратификация қилган ва атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик, очиқлик ва ҳамкорлик тамойилларига таянган ҳолда фаолият юритишини маълум қилди.
Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Ходжаев: Ўзбекистон учун АЭС лойиҳаси Россия билан стратегик ҳамкорлик намунаси
Янгиликлар лентаси
0