АЭС нархи маҳаллийлаштириш орқали камайтирилади — Ўзатом

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш Азим Ахмедхаджаев
 Азим Ахмедхаджаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қуриладиган атом электр станциясининг якуний нархи ҳали аниқланмаган.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Жиззахда АЭС қурилиш харажатлари маҳаллийлаштиришнинг юқори даражаси орқали имкон қадар камайтирилади. Бу ҳақда “Ўзатом” директори Азим Ахмедхаджаев Москвада бўлиб ўтган Жаҳон атом ҳафталиги давомида Спот нашрига маълум қилди.
"Қиймат ҳали аниқланмаган. Қурилишнинг маълум параметрлари бор. Лойиҳа ягона майдонда умумий инфратузилма билан амалга оширилаётганлиги сабабли у имкон қадар оптималлаштирилади. Бунинг натижасида биз харажатларни сезиларли даражада оптималлаштиришга (камайтиришга – таҳр.) эришмоқдамиз. Бироқ якуний харажатлар маҳаллий ва халқаро мутахассислар ҳамда Ўзбекистондаги манфаатдор тузилмаларни жалб қилган ҳолда, барча керакли калькуляциялардан сўнг аниқланади”, - деди “Ўзатом” раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳаси нархини оптималлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини тушунади ва буюртмачи талабларига пешвоз чиқмоқда.
Ахмедхаджаевнинг таъкидлашича, “маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасига” эришилган тақдирда “Ўзатом” лойиҳанинг якуний қиймати билан мақтана олади.
АЭС қурилиши бўйича муҳим ҳужжатлар имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Ўзбекистон ва “Росатом” Жиззахда катта АЭС қуриш тўғрисида келишув имзолади
Янгиликлар лентаси
0