Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқчи

Афғонистон раҳбарияти Ўзбекистон етакчисига салом йўллади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Афғонистон раҳбариятининг самимий саломини етказди.
Шавкат Мирзиёев принял исполняющего обязанности министра промышленности и торговли Афганистана Нуриддина Азизи.
Томонлар савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика ва аграр соҳаларда, шунингдек, геология-қидирув ва фойдали қазилмалар борасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишди.
Ўзбекистон раҳбари иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, "Ҳайратон" саноат марказини тез фурсатда барпо этиш, у ерда фармацевтика, мебелсозлик, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини жойлаштириш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда, икки мамлакат компаниялари иштирокида бизнес ташрифлари ва кўргазмалар мунтазам ўтказилмоқда. Термиз шаҳрида Халқаро савдо маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг май ойида Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида савдо уйлари очилди”, — дейилади хабарда.
“Трансафғон темир йўли ва "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, Нуриддин Азизий Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Ўзбекистон ва Афғонистон текстиль соҳасида ҳамкорлик бошлади
Афғонистонни Марказий Осиё хавфсизлик тизимига киритиш зарур — БМТ
Трансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи