https://sputniknews.uz/20250520/transafgon-temir-yol-markaziy-janubiy-osiyo-49449486.html
Трансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
Трансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 20.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-20T12:19+0500
2025-05-20T12:19+0500
2025-05-20T12:19+0500
жамият
ўзбекистон
термиз
афғонистон
марказий осиё
темир йўл
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1b/45866685_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_d117754740b1813b65ebe8056ed78160.jpg
TOШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида савдо ва инвестициялар ўсишининг янги драйвери бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бошланди. Унинг айтишича, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига мамлакатларни боғлайдиган, товарлар ва йўловчиларнинг тез ва ишончли транзитини таъминлайдиган қулай автомобиль йўллари, темир йўллар, ҳаво қатнови зарур. Афғонистон томонининг маълум қилишича, мамлакат Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг барча ташаббусларида фаол иштирок этишга тайёр.Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон ТИВ ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди.
https://sputniknews.uz/20250408/rossiya-ozbekiston-transafgon-temir-yoli-48781958.html
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1b/45866685_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_8664db8d15d098f3d997f1abc731c2ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, термиз, афғонистон, марказий осиё, темир йўл, савдо
жамият, ўзбекистон, термиз, афғонистон, марказий осиё, темир йўл, савдо
Трансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида савдо ва инвестициялар ўсишининг янги драйвери бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бошланди.
“Термиздан жанубий денгизларгача бўлган Трансафғон темир йўли каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши улкан макроминтақанинг савдо-иқтисодий ландшафтини тубдан ўзгартириб, Марказий ва Жанубий Осиёни ўзаро савдо ва инвестициялар ўсишининг янги драйвери билан таъминлашга қодир”, — деди Аълоев.
Унинг айтишича, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига мамлакатларни боғлайдиган, товарлар ва йўловчиларнинг тез ва ишончли транзитини таъминлайдиган қулай автомобиль йўллари, темир йўллар, ҳаво қатнови зарур.
"Биз ўзаро товар айирбошлашни, корхоналар ўртасидаги кооперацияни ошириш учун улкан салоҳиятга эгамиз. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тўсиқларни бартараф этиш, стандартларни бирлаштириш, кооперацияни кенгайтириш - буларнинг барчаси қарийб 2 миллиард кишилик ягона бозорни шакллантириш имконини беради," — дея қўшимча қилди у.
Афғонистон томонининг маълум қилишича, мамлакат Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг барча ташаббусларида фаол иштирок этишга тайёр.
"Афғонистон Ислом Амирлиги транспорт, инфратузилма, электр энергиясини узатиш, савдо, таълим, иқлим ўзгариши ва барқарор тараққиёт каби барча минтақавий ташаббусларда фаол иштирок этишга тайёр", — деди мамлакатнинг ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Наим Вардак.
Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон ТИВ ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди.