Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темир йўли лойиҳаси тўғрисида ҳужжат имзолади

© Unsplash / Johannes PlenioЖелезная дорога. Архивное фото
Железная дорога. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2025
Oбуна бўлиш
Иккита йўналиш белгилаб олинган: “Мозори Шариф – Ҳирот – Дилором – Қандаҳор – Чаман” ва “Термиз – Наибобод – Лугар - Харлачи”.
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Транспорт вазирликлари ҳамда “Россия темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалий амалга оширишни бошлаш тўғрисида ҳужжат имзолади. Бу ҳақда Россия Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Россиянинг ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари 2025 йилда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаш бўлимларини келишилган йўналишлар бўйича, шу жумладан, юк оқимлари ҳажми прогнози ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича тайёрлашни таъминлайди
Иккита йўналиш белгилаб олинган: “Мозори Шариф – Ҳирот – Дилором – Қандаҳор – Чаман” ва “Термиз – Наибобод – Лугар - Харлачи”.
Покистон темир йўллари мутахассислари ва афғон делегацияси вакиллари иштирокида лойиҳани муҳокама қилишнинг биринчи сессияси 2025 йил 15-16 май кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган Россия-Ислом дунёси форуми доирасида бўлиб ўтади.
“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл линияси Жануби-Шарқий Осиёнинг йирик бозорларини МДҲ давлатлари, Хитой ва Европа бозорлари билан боғловчи янги ва энг қисқа транзит йўлакларини яратади.
Умуман олганда, лойиҳани амалга ошириш юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради. Илк йилларда биринчи ҳисобланган ташувлар ҳажми 3 млн тоннагача, 2030 йилга келиб эса йилига 15 млн тоннадан ошиб кетиши мумкин.
Магистралнинг узунлиги 573 км, транзит салоҳияти йилига 20 млн тонна юкни ташкил этади.
Контейнерный поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Ўзбекистон Афғонистон орқали транзитнинг бир қисмини “Шимол-Жануб” бўйлаб йўналтирмоқчи
Янгиликлар лентаси
0