Ўзбекистон ва Афғонистон текстиль соҳасида ҳамкорлик бошлади
© Торгово-промышленная палата УзбекистанаУзбекско-афганское сотрудничество выходит на новый уровень

© Торгово-промышленная палата Узбекистана
Oбуна бўлиш
Афғонистонда қайта ишланган ип-калавани Ўзбекистонга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида текстиль соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Афғонистон Ислом Республикасининг Кобул ва Қандаҳор шаҳриларида бир қатор муҳим учрашувлар ва музокаралар ўтказди. Хусусан, давлат идоралари ва вазирликлари раҳбарлари билан тўқимачилик ва қайта ишлаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
© Торгово-промышленная палата УзбекистанаУзбекско-афганское сотрудничество выходит на новый уровень

Узбекско-афганское сотрудничество выходит на новый уровень
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
“Музокаралар натижасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистон Давлат текстил корпорацияси раиси Абдул Ҳамид Оҳунд Зода билан текстиль соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Қандаҳор шаҳрида жойлашган, 1970 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 2 000 та ускуна сақланаётган, умумий 50 минг квадрат метр майдонга эга саноат ҳудуди фаолияти ўрганилди.
Учрашувларда ушбу ҳудуддаги қувватлар асосида қўшма корхоналар ташкил этиш, мавжуд ускуналарни тиклаш ва қайта ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
“Музокаралар давомида Қандаҳор ва Кобулда камида 50 минг тонна пахтани қайта ишлаш, тайёр мато ҳамда кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди”, — дея қайд этилган хабарда.
© Торгово-промышленная палата Узбекистана

1/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
© Торгово-промышленная палата Узбекистана

2/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
© Торгово-промышленная палата Узбекистана

3/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
1/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
2/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
3/3
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
Шунингдек, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда бўялган матоларни Афғонистонга етказиб, тайёр маҳсулот тикиш режа қилинган. Афғонистонда қайта ишланган ип-калавани эса Ўзбекистонга экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.