https://sputniknews.uz/20250513/ozbekiston-afgoniston-savdo-uy-49330717.html
Ўзбекистон Афғонистонда савдо уйи очди
Ўзбекистон Афғонистонда савдо уйи очди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида бўлиб турибди. Ташриф доирасида “Made in Uzbekistan” савдо уйининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
2025-05-13T11:17+0500
2025-05-13T11:17+0500
2025-05-13T11:17+0500
иқтисод
ўзбекистон
афғонистон
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0d/49330359_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_9c850a4e9a9d26a0a2bdf4953159af9c.jpg
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Афғонистонда “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилди, дея хабар берди ЎзА. Айтилишича, Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида бўлиб турибди. Ташриф доирасида “Made in Uzbekistan” савдо уйининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур савдо уйининг очилиши томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдони янада ривожлантиришга хизмат қилади. Савдо уйида электротехника маҳсулотлари ва янги технологиялар мунтазам равишда намойиш этилади. Маҳаллий харидорлар билан тўғридан тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш имкони яратилади. Шунингдек, ташриф доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари электротехника саноати соҳасида фаол музокаралар олиб борди. Уюшма ахборот хизматининг маълум қилишича, янги савдо имкониятлари Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, уларни маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштириш ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имкониятларини яратади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахтида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилиши маълум қилинган эди. Ушбу савдо уйида 570 кв.м майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан ташкил топган.Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ҳам Ўзбекистон савдо уйи очилган.
https://sputniknews.uz/20250501/ozbekiston-afgoniston-hamkorlik-49116146.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0d/49330359_57:0:968:683_1920x0_80_0_0_559b5361d52f88cdffb99d233d3d6ebe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон made in uzbekistan савдо уйи кобул
афғонистон made in uzbekistan савдо уйи кобул
Ўзбекистон Афғонистонда савдо уйи очди
Савдо уйида маҳаллий харидорлар билан тўғридан тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш имкони яратилади.
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Афғонистонда “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилди, дея хабар берди
ЎзА. Айтилишича, Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида бўлиб турибди. Ташриф доирасида “Made in Uzbekistan” савдо уйининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур савдо уйининг очилиши томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдони янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Савдо уйида электротехника маҳсулотлари ва янги технологиялар мунтазам равишда намойиш этилади. Маҳаллий харидорлар билан тўғридан тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш имкони яратилади.
Шунингдек, ташриф доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари электротехника саноати соҳасида фаол музокаралар олиб борди.
“Учрашувларда тўғридан тўғри савдо битимлари тузиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Афғонистон бозорининг эҳтиёжлари чуқур таҳлил қилинишига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Уюшма ахборот хизматининг маълум қилишича, янги савдо имкониятлари Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, уларни маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштириш ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имкониятларини яратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахтида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилиши маълум қилинган эди. Ушбу савдо уйида 570 кв.м майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан
ташкил топган.Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ҳам Ўзбекистон савдо уйи очилган.