Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

© Торгово-промышленная палата УзбекистанаВ столице Афганистана откроется торговый дом узбекских стройматериалов
В столице Афганистана откроется торговый дом узбекских стройматериалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2025
Oбуна бўлиш
Савдо-саноат палатаси: тадбиркорлар маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб боришлари мумкин.
TOШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Афғонистон пойтахтида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
“Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу савдо уйида 570 кв.м майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан ташкил топган.
“Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш имконига эга бўлиб, маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб боришлари мумкин”, — дея қайд этилган хабарда.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида 220 кв.м майдонда Ўзбекистон савдо уйи очилган. Унда фармацевтика ва электротехника учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона фаолият кўрсатади.
Лазиз Кудратов провёл встречу с министром торговли Афганистана Нуруддином Азизи
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи
Янгиликлар лентаси
0