https://sputniknews.uz/20250302/ozbekiston-afgoniston-savdo-hajm-3-mlrd-dollar-48192295.html
Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Лазиз Кудратов ва Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо марказига ташриф буюрди.
2025-03-02T10:31+0500
2025-03-02T10:31+0500
2025-03-02T10:31+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
савдо
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/02/48191694_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7f45b3e882084bbaa7eaab58b3a2b3c1.jpg
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сурхондарё вилоятида Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Лазиз Кудратов ва Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо марказига ташриф буюрди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.Айтилишича, савдо билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.Ташриф доирасида ҳар икки томондан 60 га яқин тадбиркор иштирокида B2B музокаралари ташкил этилди. Унда ишбилармон доиралар вакиллари янги алоқаларни ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконига эга бўлишди.
https://sputniknews.uz/20250224/ozbekiston-afgonistonda-hayraton-hirot-temir-yoli-loyihasini-amalga-oshiradi-48098601.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/02/48191694_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b720eac59a7b5f74569860dd52489ab6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лазиз кудратов афғонистон савдо вазири нуруддин азизий
лазиз кудратов афғонистон савдо вазири нуруддин азизий
Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи
Лазиз Кудратов Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сурхондарё вилоятида Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий билан учрашди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Лазиз Кудратов ва Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо марказига ташриф буюрди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Суҳбат давомида ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, савдо билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида ҳар икки томондан 60 га яқин тадбиркор иштирокида B2B музокаралари ташкил этилди. Унда ишбилармон доиралар вакиллари янги алоқаларни ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконига эга бўлишди.