Ўзбекистон Афғонистон билан ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчи
© SputnikМавлави Ахмадулла Зохид принял участие в международной промышленной выставке "ИННОПРОМ. Центральная Азия - 2025".

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Афғонистон делегацияси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2025” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 68 фоизга ошди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Афғонистон саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид билан учрашди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли Республики УзбекистанИнвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Афғонистон саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид билан учрашди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Афғонистон саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид билан учрашди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли Республики Узбекистан
Учрашувда икки мамлакат ўртасида саноат, савдо ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, йил бошидан буён Афғонистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 68 фоизга ошиб, 402 миллион долларга етди.
“Қишлоқ хўжалиги, геология, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2025” халқаро саноат кўргазмасида ҳам иштирок этди. Айтилишича, бу Афғонистон делегациясининг бундай кенг кўламли форумдаги илк иштироки бўлди.