https://sputniknews.uz/20250612/ozbekiston-afgoniston-mintaqa-loyihalar-49867492.html
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқчи
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон раҳбарияти Ўзбекистон етакчисига салом йўллади. 12.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-12T12:08+0500
2025-06-12T12:08+0500
2025-06-12T12:08+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49867152_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b496c7409143af22dea89f482a691d4b.jpg
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Афғонистон раҳбариятининг самимий саломини етказди. Томонлар савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика ва аграр соҳаларда, шунингдек, геология-қидирув ва фойдали қазилмалар борасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишди. Ўзбекистон раҳбари иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, "Ҳайратон" саноат марказини тез фурсатда барпо этиш, у ерда фармацевтика, мебелсозлик, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини жойлаштириш зарурлиги таъкидланди. Маълумот учун, Нуриддин Азизий Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турибди.Ўзбекистон ва Афғонистон текстиль соҳасида ҳамкорлик бошладиАфғонистонни Марказий Осиё хавфсизлик тизимига киритиш зарур — БМТТрансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
https://sputniknews.uz/20250302/ozbekiston-afgoniston-savdo-hajm-3-mlrd-dollar-48192295.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49867152_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bc502c0d4191fe620d7de7e1a68a44f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқчи
Афғонистон раҳбарияти Ўзбекистон етакчисига салом йўллади.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Афғонистон раҳбариятининг самимий саломини етказди.
Томонлар савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика ва аграр соҳаларда, шунингдек, геология-қидирув ва фойдали қазилмалар борасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишди.
Ўзбекистон раҳбари иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, "Ҳайратон" саноат марказини тез фурсатда барпо этиш, у ерда фармацевтика, мебелсозлик, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини жойлаштириш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда, икки мамлакат компаниялари иштирокида бизнес ташрифлари ва кўргазмалар мунтазам ўтказилмоқда. Термиз шаҳрида Халқаро савдо маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг май ойида Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида савдо уйлари очилди”, — дейилади хабарда.
“Трансафғон темир йўли ва "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, Нуриддин Азизий Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турибди.