Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Сергей Лебедев Нуриддин Исмоилов ва Танзила Нарбаева билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида МДҲ бош котиби бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Учрашувда Лебедев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этиш учун 8 та МДҲ мамлакатларидан 167 нафар кузатувчи сайлов участкаларида кузатувлар олиб борганлигини қайд этди.
Состоялась встреча Спикера Законодательной палаты Олий Мажлиса Нуриддина Исмоилова с членами делегации во главе с Генеральным секретарем Содружества Независимых Государств Сергеем Лебедевым.
“У сайлов участкаларида сайловчилар учун барча қулайликлар, зарур шароитлар яратилгани, жумладан, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кекса ёшдаги сайловчиларга бўлган эътибор ва муносабат халқаро кузатувчилар томонидан юқори баҳоланганини билдирди”, — дейилади хабарда.
Делегация раҳбари ўз сўзида кузатув давомида сайловларга тайёргарлик кўриш жараёни бўйича кенг миқёсда ва холис баҳо олинганини қайд этди.
Сайловлар рақобат асосида, қонунбузарликларсиз ўтказилди — МДҲ ва ШҲТ хулосаси
Состоялась встреча Спикера Законодательной палаты Олий Мажлиса Нуриддина Исмоилова с членами делегации во главе с Генеральным секретарем Содружества Независимых Государств Сергеем Лебедевым.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда сайловлар ҳар доимгидек уюшқоқлик билан ўтказилди ҳамда сайлов жараёнига масъул бўлган барча тузилмаларда юқори малака ҳисси пайдо бўлган.
Шунингдек, Сергей Лебедев Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашди.
В Сенате прошла встреча с делегацией СНГ

"Меҳмонлар томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ижобий ўзгаришлар ҳамда қонунчиликдаги ислоҳотлар юқори баҳоланди", — дейилади юқори палата матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистоннинг МДҲ ташкилоти ва унга аъзо мамлакатлар билан фаол мулоқоти ҳамда ташаббуслар билан иштирок этиши қайд этилиб, келгусида ҳам иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Унда 15 027 529 нафар сайловчи овоз берди. Хорижда овоз берганлар сони 140 388 нафарга тенг бўлди.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МДҲ Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолади