https://sputniknews.uz/20241015/mdh-uzbekistan-saylov-46133089.html
МДҲ Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолади
МДҲ Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Тошкентга 24 октябрда келишни режалаштирмоқда. 15.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-15T17:51+0500
2024-10-15T17:51+0500
2024-10-15T17:51+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
мдҳ
сергей лебедев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_0:125:3072:1853_1920x0_80_0_0_5bc276cafd92d95bc1d9a2b2347de932.jpg
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик ишлари муносиб ва уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев МДҲ Ижроия қўмитасида ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири Михаил Воробьёв. МДҲ бош котибининг таъкидлашича, бу ҳолат сайловнинг ўзи ҳам уюшқоқлик билан ўтиши, олий қонун чиқарувчи органга энг муносиб инсонларнинг сайланиши учун барча шароит яратилишининг яхши кафолатидир. Лебедевнинг қўшимча қилишича, у миссия раҳбари сифатида Тошкентга 24 октябрда келишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтади. 25 сентябрдан буён республикада саккиз нафар узоқ муддатли кузатувчи фаолият юритиб, ирода ифодасини ташкил этиш учун масъул тузилмалар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Қисқа муддатли кузатувчилар Ўзбекистонга сайлов бошланишига тахминан уч кун қолганда кела бошлайди. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 дан ортиқ кузатувчи кузатиб боради. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси МДҲ ПАдан 60 дан ортиқ кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон парламентлари вакиллари бор. 27 октябр куни МДҲ ПА кузатувчилари Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги сайлов участкаларида бўлади. Қирғизистонлик депутат Ўзбекистондаги сайловларда МДҲ ПА кузатувчиларига раҳбарлик қилади.
https://sputniknews.uz/20241015/toshkent-elektron-ovoz-berish-tizim-46122211.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_199:0:2930:2048_1920x0_80_0_0_2f07cd59e1098e7d568cf78d28397ae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, мдҳ, сергей лебедев
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, мдҳ, сергей лебедев
МДҲ Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолади
Эксклюзив
МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Тошкентга 24 октябрда келишни режалаштирмоқда.
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик ишлари муносиб ва уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев МДҲ Ижроия қўмитасида ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири Михаил Воробьёв.
“Ҳозир МДҲ миссиясидан Тошкентдан олаётган маълумотларга асосланиб, шуни айтмоқчиманки, сайловга тайёргарлик тинч, уюшқоқлик билан, муносиб давом этмоқда, — деди у.
МДҲ бош котибининг таъкидлашича, бу ҳолат сайловнинг ўзи ҳам уюшқоқлик билан ўтиши, олий қонун чиқарувчи органга энг муносиб инсонларнинг сайланиши учун барча шароит яратилишининг яхши кафолатидир.
“Ўзбекистонда сайлов тизими, қонунчилик такомиллаштирилмоқда. МДҲ давлатларида, жумладан, Ўзбекистонда сайлов жараёнини ташкил этишни тартибга солувчи кодекс ва қонунлар умумий демократик деб аталмиш меъёрларга яқингина эмас, балки улардан ҳам ошиб кетади”, — деди у.
Лебедевнинг қўшимча қилишича, у миссия раҳбари сифатида Тошкентга 24 октябрда келишни режалаштирмоқда.
“Энг қизғин иш сайлов куни бўлади. Эрта тонгдан сайлов участкаларига борамиз”, — деди МДҲ бош котиби.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтади. 25 сентябрдан буён республикада саккиз нафар узоқ муддатли кузатувчи фаолият юритиб, ирода ифодасини ташкил этиш учун масъул тузилмалар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Қисқа муддатли кузатувчилар Ўзбекистонга сайлов бошланишига тахминан уч кун қолганда кела бошлайди.
Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 дан ортиқ кузатувчи кузатиб боради. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси МДҲ ПАдан 60 дан ортиқ кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон парламентлари вакиллари бор. 27 октябр куни МДҲ ПА кузатувчилари Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги сайлов участкаларида бўлади. Қирғизистонлик депутат Ўзбекистондаги сайловларда МДҲ ПА кузатувчиларига раҳбарлик қилади.