https://sputniknews.uz/20241028/saylovlar-raqobat-mdh-shht-46345611.html
Сайловлар рақобат асосида, қонунбузарликларсиз ўтказилди — МДҲ ва ШҲТ хулосаси
Сайловлар рақобат асосида, қонунбузарликларсиз ўтказилди — МДҲ ва ШҲТ хулосаси
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ҳамдўстлик ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 28.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-28T14:15+0500
2024-10-28T14:15+0500
2024-10-28T14:15+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
мдҳ
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1c/46346079_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_d7560e7367dde4bdd66ab36d6bcb8a5d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатасига сайловлар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини таъминлаган ҳолда рақобат асосида ўтказилди. Бу ҳақда МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик мамлакатлари кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев брифингда маълум қилди.Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди — тафсилотларМДҲ бош котиби сайловлар Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини, республика фуқароларининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши таъминланганини таъкидлади. Лебедев республикада сайловлар давомида халқаро кузатувчиларнинг ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилганини ҳам қайд этди.МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи координатори, Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Талайбек Масабировнинг сўзларига кўра, сайловлар рақобатли муҳитида ўтди, Ўзбекистон фуқаролари турли сиёсий дастурлардан бирини танлашда реал имкониятларга эга бўлишди.Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби ўринбосари Нурлан Ермекбаев брифингда маълум қилишича, сайловлар қонунчиликка мувофиқ, қонунбузарликларсиз, демократик бўлиб ўтди.Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Унда 15 027 529 нафар сайловчи овоз берди. Хорижда овоз берганлар сони 140 388 нафарга тенг бўлди.
https://sputniknews.uz/20241028/saylov-2024-mobil-ilova-yosh-saylovchilar-mdh-kuzatuvchilar-46341685.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1c/46346079_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d656692fffe5e2a4c7c5dea1557cc07f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, мдҳ, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, мдҳ, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
Сайловлар рақобат асосида, қонунбузарликларсиз ўтказилди — МДҲ ва ШҲТ хулосаси
Тошкентда Ҳамдўстлик ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатасига сайловлар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини таъминлаган ҳолда рақобат асосида ўтказилди. Бу ҳақда МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик мамлакатлари кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев брифингда маълум қилди.
МДҲ бош котиби сайловлар Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини, республика фуқароларининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши таъминланганини таъкидлади. Лебедев республикада сайловлар давомида халқаро кузатувчиларнинг ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилганини ҳам қайд этди.
МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи координатори, Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Талайбек Масабировнинг сўзларига кўра, сайловлар рақобатли муҳитида ўтди, Ўзбекистон фуқаролари турли сиёсий дастурлардан бирини танлашда реал имкониятларга эга бўлишди.
"Сайловлар сайлов жараёнининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди", — деди Масабиров.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби ўринбосари Нурлан Ермекбаев брифингда маълум қилишича, сайловлар қонунчиликка мувофиқ, қонунбузарликларсиз, демократик бўлиб ўтди.
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилар миссияси Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасига сайлов эркин, демократик ва миллий қонунчилик талабларига жавоб берадиган тарзда ўтди, деб ҳисоблайди. Мазкур сайловларда овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўядиган қонунбузарликлар аниқланмади”, — деди Ермекбаев брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Унда 15 027 529 нафар сайловчи овоз берди. Хорижда овоз берганлар сони 140 388 нафарга
тенг бўлди.