Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди — тафсилотлар

© SputnikПресс-конференция Центральной избирательной комиссии
Пресс-конференция Центральной избирательной комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Oбуна бўлиш
МСК раиси: аралаш сайлов тизими синовдан муваффақиятли ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни 15 027 529 нафар сайловчи овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев брифингда маълум қилди.
Брифингда парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Демак, республика бўйлаб жами 19 944 859 минг сайловчи рўйҳатга олинган бўлса, улардан 15 027 529 нафари (74,72 %) овоз бериш жараёнида иштирок этди. Хорижда овоз берганлар сони 140 388 нафарга тенг бўлди.

"Қонунчилик палатасига сайловда ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган сиёсий партия белгиланган тартибда мандатга эга бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзЛиДеП 5 млн 194 41 та ёки 34,75% овоз тўплади. Ва тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрнига эга бўлди", — деди МСК раиси.

Ягона сайлов округи бўйича натижалар:
ЎзЛиДеП – 34,75% (26 та ўрин);
“Миллий тикланиш” демократик партияси – 18,82% (14 та ўрин);
Халқ демократик партияси – 17,11% (13 та ўрин);
“Адолат” социал-демократик партияси – 16,20% (12 та ўрин);
Экологик партия – 13,12% (10 та ўрин).

"Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси 2 млн 812 493 овоз тўплади ва 14 та депутатлик ўрнига эга бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси 1 млн 960 минг 764 та овоз тўплади ва 10 та депутатлик ўрнига эга бўлди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси 2 млн 558 минг 16 та овоз тўплади ва 13 та депутатлик ўрнига эга бўлди. “Адолат” социал-демократик партияси 2 млн 420 минг 850 та овоз тўплади ва 12 та депутатлик ўрнига эга бўлди", — дея аниқлик киритди Низомхўжаев.

Сайловда бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўроқ овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

"Бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутатлар таркибининг партиявийлик мансублиги бўйича ЎзЛиДеП – 38 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партияси – 15 нафар, Халқ демократик партияси – 7 та нафар, “Адолат” социал-демократик партияси – 9 та нафар, Экологик партия – 6 нафар депутат этиб сайланди", — деди МСК раиси.

Унинг айтишича, депутатлар ва партияларгра берилган овозлар бўйича Қонунчилик палатасига сайланган жами 150 нафар депутатлар таркибининг партиявийлик мансублиги қуйидагича: ЎзЛиДеП – 64 та ўрин, "Миллий тикланиш" партиясидан 29 ўрин, "Адолат" СДП – 21 та ўрин, ХДП – 20 та ўрин Экологик партиясидан 16 та ўрин.

“Аралаш сайлов тизими синовдан муваффақиятли ўтди. Аралаш сайлов тизимининг жорий этилиши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, жамиятимиздаги демократик муҳитга янги қувват бағишлагани, сайловолди ташвиқоти давомида яққол намоён бўлди”, — деди Низомхўжаев.

Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида ишга туширилган электрон овоз бериш ускуналари овоз бериш ва сайлов натижаларини тезкор аниқлаш, овоз бериш жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, сайлов комиссияларининг иш ҳажмини мақбуллаштиришга хизмат қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш йўлида халқимиз аҳиллик, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётганини яна бир бор намойиш этди", — деди раис.
Юқори турувчи сайлов комиссиялари томонидан овоз бериш жараёнини ташкил этиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини мониторинг қилиш натижасида айрим камчиликлар аниқланди.
айрим сайлов участкаларидаги овоз бериш хоналарида сайлов жиҳозларини Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган талаблар асосида жойлаштирилмаганлиги;
баъзи сайлов участкаларида участка сайлов комиссиялари аъзолари фуқарога шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг мобиль телефондаги электрон фотосурати асосида сайлов бюллетенлари бериш ҳолатлари;
участка сайлов комиссиялар фаолиятига кўнгиллиларни жалб қилиб, улардан фойдаланганлиги;
сайловчилар рўйхатида бўлмаган фуқарони сайловчилар рўйхати иловасига киритишда Марказий сайлов комиссиясининг қарорида белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигига тўлиқ риоя этилмаганлиги;
битта яширин овоз бериш кабинасига бир нечта сайловчиларнинг бир вақтнинг ўзида овоз беришига айрим комиссиялар томонидан йўл қўйиб берилганлиги.
Қонунчиликка асосан жавобгарликка олиб келадиган ҳолатлар юқори турувчи сайлов комиссиялари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Айтилишича, бўлиб ўтган сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча маълумотлар тизимли ўрганилади, унинг хулосалари халқаро кузатувчилар ҳамда экспертлар иштирокида муҳокама қилинади.
Бу муҳокамаларда ўтган сайлов жараёнлари атрофлича таҳлил қилиб, сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинади.
Международные наблюдатели от СНГ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
“Сайлов 2024” мобиль иловаси ёш сайловчилар орасида машҳур — МДҲ кузатувчилари
Янгиликлар лентаси
0