Ўзбекистон Кувайт билан дипломатлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Бахтиёр Саидов кувайтлик ҳамкасби Абдулла Али ал-Яҳё билан учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари дипломатлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кувайтлик ҳамкасби Абдулла Али ал-Яҳё билан учрашди.
Главы МИД Узбекистана и Кувейта подписали меморандум о сотрудничестве дипинститутов
“Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш институтлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандумини имзоладик”, — деб ёзади вазир.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги шерикликда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд.
“Иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш, минтақаларимиз ўртасидаги боғликлини кенгайтириш, мунтазам алмашинувларни фаоллаштириш, ўзаро шартномавий-ҳуқуқий асосни кучайтириш, халқларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш устувор вазифаларимиздан бўлиб қолмоқда”, — дея қайд этди у.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Кувайт инвестициялар агентлиги ижрочи директори Ғоним Сулаймон ал-Ғаниман билан ҳам учрашди. Улар ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, шунингдек, энг илғор жаҳон тажрибаси, инновацияларни, янги билимларни Ўзбекистонга жалб қилиш каби масалаларни кўриб чиқишди.
Главы МИД Узбекистана и Кувейта подписали меморандум о сотрудничестве дипинститутов
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон, Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган эди.
Ўзбекистондан Кувайтга мевалар экспорти ҳажми оширилади
Кувайт компанияси Қашқадарёда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Кувайт Бухоро вилоятида янги лойиҳалар бошлайди — тафсилотлар
Ўзбекистон кувайтлик туристлар учун асосий сайёҳлик йўналишига айланади