https://sputniknews.uz/20240722/kuwait-bukhara-yangi-loyiha-44890125.html
Кувайт Бухоро вилоятида янги лойиҳалар бошлайди — тафсилотлар
Кувайт Бухоро вилоятида янги лойиҳалар бошлайди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Кувайтлик вакиллар Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан музокаралар олиб боришди.
2024-07-22T15:12+0500
2024-07-22T15:12+0500
2024-07-22T15:12+0500
иқтисод
ўзбекистон
кувайт
бухоро вилояти
лойиҳа
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35251222_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_8ed498ad8b0a4f0edcccc00e7aaad658.jpg
TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Кувайт компанияси Бухоро вилоятида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди, дея хабар берди "Дунё" АА. Қайд этилишича, Кувайтнинг "Energy Solutions" компанияси делегациясининг Бухоро вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди. Унда компания вакиллари Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашиб, музокаралар олиб боришди. Ўз навбатида, Кувайт вакиллари тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим марказини ташкил этиш ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини илгари сурди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20240721/kuvayt-kompaniyasi-qashqadaryo-investitsiyaviy-loyihalar-44884772.html
ўзбекистон
кувайт
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35251222_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b6dfa0e85cd3a2a70538747219d92564.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кувайт бухоро вилояти ҳокими ботир зарипов energy solutions
кувайт бухоро вилояти ҳокими ботир зарипов energy solutions
Кувайт Бухоро вилоятида янги лойиҳалар бошлайди — тафсилотлар
Кувайтлик вакиллар Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан музокаралар олиб боришди.
TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Кувайт компанияси Бухоро вилоятида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Қайд этилишича, Кувайтнинг "Energy Solutions" компанияси делегациясининг Бухоро вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди. Унда компания вакиллари Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашиб, музокаралар олиб боришди.
“Музокаралар чоғида Бухоро вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит ҳақида батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, асосий драйвер соҳалари бўлган туризм, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, қулай географик жойлашуви алоҳида таъкидланди. Тиббиёт ва фармацевтика йўналишидаги истиқболли лойиҳаларга эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Кувайт вакиллари тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим марказини ташкил этиш ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини илгари сурди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.