Кувайт компанияси Қашқадарёда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқчи

© Пресс-служба Министерства туризмаКак Кашкадарья намерена увеличить турпоток в 5 раз
Как Кашкадарья намерена увеличить турпоток в 5 раз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2024
Oбуна бўлиш
Кувайт компанияси делегацияси Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятига ишчи сафари уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов билан учрашув ўтказди. Музокаралар аввалида ҳоким Муротжон Азимов кувайтлик инвесторларга вилоятда амалга оширилаётган ва хорижий инвесторларга таклиф этилаётган янги лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув давомида турли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар, жумладан, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Кувайтлик инвесторлар Қашқадарё вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ногиронликни эрта аниқлаш, айниқса, онкология, юрак-қон томир ва қандли диабет касалликларига тўғри ташхис қўйиш имконини берувчи замонавий тиббий лабораторияларини ташкил этиш бўйича таклифларни билдирди.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий аҳолини сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш имкониятлари ва умумий соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги ошишига хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришдилар.
Петербургский международный экономический форум. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2024
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0