Ўзбекистондан Кувайтга мевалар экспорти ҳажми оширилади

© Sputnik / Дилислом ОтабековФрукты на рынке в Ташкенте
Фрукты на рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг Кувайтга экспорти янада оширилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Кувайт компаниялари вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида онлайн учрашувлар ташкил этилди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Уларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг Кувайтга экспортини янада ошириш, қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Кувайтнинг "KAM International Group", "Al Homaizi Food Industries" ва "Star Fruits" сингари етакчи компаниялари ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистондан саноат, гилос ва шафтоли ҳамда қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Онлайн учрашувлар давомида, шунингдек, Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган меваларни Кувайтга етказиб бериш бўйича транспорт-логистика тизимига ҳам эътибор қаратилди.
Янгиликлар лентаси
0