https://sputniknews.uz/20240415/ozbekiston-omon-kuvayt-tashqi-ishlar-vazirlik-hamkorlik-43424498.html
Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. 15.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-15T09:00+0500
2024-04-15T09:00+0500
2024-04-15T17:09+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
ўзбекистон тив
баа
ўмон
кувайт
озарбайжон
марказий осиё
“марказий осиё – кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38780764_12:56:668:425_1920x0_80_0_0_1c3c60e60b4079c3f56b01571ac38560.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр Албусайдий ҳамда Кувайт давлати ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё билан учрашувлар ўтказди.Мулоқотда вазирлик раҳбарлари ҳам минтақавий, ҳам глобал вазиятга тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, барча соҳаларда алмашинувларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.Шунингдек, Бахтиёр Саидов Озарбайжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруий билан ҳам учрашди.Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруий билан суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг экологик тоза, энергия тежовчи ва илғор инфратузилма ечимларини яратиш учун энг сўнгги халқаро билим ҳамда тажрибани жалб этишга интилиши қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, кеча Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашган эди. Унда бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.Маълумот учун, бугун Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Кенгашга аъзо давлатлар – БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон давлатларидан делегациялар иштирок этади.Йиғилишда 2023 йил 19 июль куни Жиддада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилади.Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.
ўзбекистон
баа
ўмон
кувайт
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38780764_38:0:642:453_1920x0_80_0_0_c056bdbe15a0d50e522eae0c5d9ea28c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, тошкент, ўзбекистон тив, баа, ўмон, кувайт, озарбайжон, марказий осиё, “марказий осиё – кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши
сиёсат, ўзбекистон, тошкент, ўзбекистон тив, баа, ўмон, кувайт, озарбайжон, марказий осиё, “марказий осиё – кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши
Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилади
09:00 15.04.2024 (янгиланди: 17:09 15.04.2024) Бугун Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги
хабар берди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр Албусайдий ҳамда Кувайт давлати ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотда вазирлик раҳбарлари ҳам минтақавий, ҳам глобал вазиятга тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, барча соҳаларда алмашинувларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Музокаралар якунида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди”, —дейилади хабарда.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Озарбайжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруий билан ҳам учрашди.
Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруий билан суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг экологик тоза, энергия тежовчи ва илғор инфратузилма ечимларини яратиш учун энг сўнгги халқаро билим ҳамда тажрибани жалб этишга интилиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан
учрашган эди. Унда бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Маълумот учун, бугун Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Кенгашга аъзо давлатлар – БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон давлатларидан делегациялар иштирок этади.
Йиғилишда 2023 йил 19 июль куни Жиддада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилади.
Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.