Ғарб Зеленскийнинг “тагига сув қуйишни” бошлади – Лукашенко

Беларусь президентининг сўзларига кўра, Зеленский АҚШнинг жонига теккан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. АҚШ Польшага Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “тагига сув қуйиш” буйруғини берди. Беларусь президенти Александр Лукашенко шундай деб ҳисоблайди.
“Сиз Польша ҳозир бу бечора Украинага шунчаки босиб ўтказяпти деб ўйлайсизми? Йўқ, океан ортидан аллақачон буйруқ беришди: бу Зеленскийнинг тагига сув қуйиш керак, жонга тегди у. Эртага Америкада сайловлар, ҳеч ким бунга қараб ҳам ўтирмайди”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь иқтибос келтирган.
У Беларусни ҳимоя қилишга чақирган. “Ахир бу ғазабнок Польша сиёсатчиларидан нималарни кутиш номаълум-ку”, - дея қўшимча қилган Беларусь етакчиси.
Сўнгги кунларда Польша ва Украина муносабатлари жуда кескинлашди. Бу Варшава Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақиқ жорий этгандан сўнг рўй берди.

Мавзуга оид:

Польша энди Украинага ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаяпти
"Figaro": Польша Украинага жиддий зарба берди
Ўта хавфли —Польша президенти Украинани чўкаётган одамга қиёслади
Украина ва Польша ўртасида янги жанжал юзага чиқмоқда — ОАВ
Украина Полша, Венгрия ва Словакия устидан ЖСТга даъво аризаси киритди