Президент администрацияси
Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди ва президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Сардор Умурзаков 2022 йил июлидан буён Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бекенов 2018 йилнинг февралида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилнинг январида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. 2019 йил сентябридан 2020 йилнинг декабрига қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги директори эди. 2022 йилнинг 16 июлида Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланган, бир неча кундан кейин Бекенов унинг ёрдамчиси сифатида иш бошлаган.
Суннатилла Бекенов
© АИМК
Суд
Садриддин Эшонқулов Ўзбекистон Ҳарбий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, республиканинг уч вилояти маъмурий судлари раислари алмаштирилди: Бухоро вилоятига Абдуҳалим Аҳмедов, Сирдарё вилоятига — Тўрабек Қодирқулов, Қашқадарё вилоятига — Ғолибжон Давлатов маъмурий суд раиси бўлди.
Алишер Абдураҳмонов Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Бекзод Нариманов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайланди.
Депутаты рассмотрели вопрос об избрании заместителя Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека.
© Foto : Законодательная палата Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши
Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган.
Байрам Пердебаевич Отемуратов назначен заместителем Председателя Совета Министров Республики Каракалпакстан по молодежной политике, социальному развитию и духовно-просветительским вопросам.
© Пресс-служба Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан
Вазирлар Кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Абатбай Данияров Нукус шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Энергетика
Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Умид Мамадаминов
© Пресс-служба Министерства энергетики
Куч тузилмалари
Равшан Султанходжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Султанходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Равшан Иркинович Султанходжаев назначен на должность начальника МВД Хорезмской области.
Аввал ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган генерал-майор Даврон Назармуҳамедов 2019-2023 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ҳокимият
Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида фаолият юритган.
Одилжон Касимович Атауллаев назначен акимом Янгиюльского района.
© Агентство по развитию государственной службы при президенте Республики Узбекистан
Исроил Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Пайариқ туманининг аввалги ҳокими, 2021 йил август ойидан буён ишлаб келаётган Зафар Эргашев июль ойида Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан лавозимидан озод этилган эди.
Жамшид Ҳоджаев Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ҳоджаев Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси
Баҳром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У 2020 йил сентябрида ташкил этилганидан бери қўмитага раислик қилиб келарди. 2017 йил апрелидан 2023 йил январигача “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси лавозимида ҳам ишлаган.
Бахром Курбанович Шарипов.
© Пресс-служба Министерства природных ресурсов Узбекистана
Аввалроқ Sputnik Ўзбекистонда 7-14 август кунлари бўлган кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берган эди.