https://sputniknews.uz/20230817/energetika-vaziri-orinbosar-tayinlov-37949154.html
Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Мамадаминов 1983 йили Самарқанд вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат техника университетини, 2015 йили эса АҚШнинг Орегон технология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари.
2023-08-17T16:02+0500
2023-08-17T16:02+0500
2023-08-17T16:11+0500
жамият
ўзбекистон
янги тайинлов
энергетика вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/11/37949358_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a17d044c4e2bfc71ff1ea6520fed2a58.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.Умид Мамадаминов 1983 йили Самарқанд вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат техника университетини, 2015 йили эса АҚШнинг Орегон технология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари.Мадаминов 8 йил мобайнида АҚШда истиқомат қилган ва у ердаги "Stantec Consulting Services” компаниясида мутахассислиги бўйича лойиҳа дизайнери вазифасида ишлаган.У меҳнат фаолияти давомида соҳада илғор тажрибага эга бўлган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр ишлаб чиқаришга доир лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.Инновацион технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлигини ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш бўйича замонавий ёндашувга эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/11/37949358_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d65e94fc9c5011193756261f40054c9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
умид мамадаминов энергетика вазирлиги ўринбосар маълумот биография ким
умид мамадаминов энергетика вазирлиги ўринбосар маълумот биография ким
Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
16:02 17.08.2023 (янгиланди: 16:11 17.08.2023) Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари энергетика вазирига ўринбосар бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Умид Мамадаминов 1983 йили Самарқанд вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат техника университетини, 2015 йили эса АҚШнинг Орегон технология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари.
Мадаминов 8 йил мобайнида АҚШда истиқомат қилган ва у ердаги "Stantec Consulting Services” компаниясида мутахассислиги бўйича лойиҳа дизайнери вазифасида ишлаган.
У меҳнат фаолияти давомида соҳада илғор тажрибага эга бўлган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр ишлаб чиқаришга доир лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.
Инновацион технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлигини ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш бўйича замонавий ёндашувга эга.