https://sputniknews.uz/20230817/sardor-umurzakov-yangi-lavozimga-tayinlandi-37948996.html
Сардор Умурзаков янги лавозимга тайинланди
Сардор Умурзаков янги лавозимга тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Сардор Умурзаков Ўзбекистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга. 2019 йил 28 январда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган, 2020 йил 10 мартда эса бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган.
2023-08-17T15:55+0500
2023-08-17T15:55+0500
2023-08-17T16:17+0500
сиёсат
сардор умурзаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23634894_0:0:1340:754_1920x0_80_0_0_2347166173df18aa97e66bc5772d02fe.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Сардор Умурзаков президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди. Шу муносабат билан Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.Сардор Умурзаков 2022 йил июлидан буён Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.Умурзаков 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида (аввалига бош офисда, сўнг Самарқанддаги бўлинмада) ишлаган. 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) фаолият бошлаган.2007 йилда ватанга қайтган Умрзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.2019 йил 28 январда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган, 2020 йил 10 мартда эса бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23634894_156:0:1088:699_1920x0_80_0_0_8d9d1e2259b6911c1dde9e5ea48abf0c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сардор умурзаков президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси янги лавозим маълумот фармон биография sardor umrzoqov haqida malumot
сардор умурзаков президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси янги лавозим маълумот фармон биография sardor umrzoqov haqida malumot
Сардор Умурзаков янги лавозимга тайинланди
15:55 17.08.2023 (янгиланди: 16:17 17.08.2023) Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Сардор Умурзаков президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
хабар қилди. Шу муносабат билан Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Сардор Умурзаков 2022 йил июлидан буён Президент администрацияси раҳбари сифатида
ишлаб келаётган эди.Умурзаков 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида (аввалига бош офисда, сўнг Самарқанддаги бўлинмада) ишлаган. 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) фаолият бошлаган.
2007 йилда ватанга қайтган Умрзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.
2019 йил 28 январда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган, 2020 йил 10 мартда эса бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган.