Ишдан олиш ва тайинловлар — Ўзбекистон ҳафта ичида

© Sputnik / Рамиз БахтияровИш столи
Иш столи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Sputnik ўтган ҳафта давомида Ўзбекистон Республикасининг турли идораларида амалга оширилган лавозимга тайинлаш ва лавозимдан олиш бўйича маълумотларни тўплади.
Транспорт
Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2021 йилдан 2023 йилгача “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси бўлган Рано Джураева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Икром Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Куч тузилмалари
Генерал-майор Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Назармухамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
Адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Тўхтабоев ва Жаҳонгир Ҳатамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Ҳатамов эса Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган.
Умирбек Мадрахимов Наманган вилояти прокурори, Муродқосим Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори, Маруфхон Ходжаев Андижон вилояти прокурори этиб тайинланди.
Ҳокимият
Алишер Ҳалилов Андижон вилояти Қўрғонтепа туманига ҳоким бўлди. Бунга қадар у Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эркин Муҳитдинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Алишер Шадманов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шадманов бунга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг ректори вазифасида ишлаётган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Илҳом Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Аҳадбек Ҳайдаров — вазир ўринбосари, бунгача қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган;
Абдулазиз Хайдаров — вазир ўринбосари, бунгача вазирлик ҳузуридаги Пенсия жамғармаси директори лавозимида ишлаб келган;
Отабек Фозилкаримов — вазир ўринбосари, бунгача соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлган;
Бобур Ходжаев — вазир ўринбосари, бунгача Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган;
Жасур Қаршибоев — вазир ўринбосари, аввалги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.
Бундан ташқари, Муродбек Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Эркин Рустамов ва Дилшод Султанов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0