АҚШ президенти Европада: Россияни қандай ҳақ тўлаш ва пушаймон бўлишга мажбурлашади

Жо Байденнинг Римда ғарб етакчилари билан учрашуви Америка ташқи сиёсатининг асосий муаммосини кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Мен Жиллнинг эриман” - Ватикан черкови амалдорларига Америка президенти ўзини шундай таништирди. Бу ҳазил Римдаги ҳамма тадбирларга беъманилик кайфиятини бағишлади: Жо Байденнинг Европа мамлакатлари етакчилари учрашувидан тортиб икки кунлик G20 саммитигача.
Ҳаммаси президент кортежининг Рим кўчалари бўйлаб сюрреалистик юридан бошланди. Бу “янги нормаллик” ёрлиғи бўлиб кўринди. Ҳамиша тўлиб-тошган Рим кўчалари бомба ёғдирилаётган пайтдагидек бўшаб қолди. Йўлаклар бўйлаб ҳарбийларнинг чексиз сафи тортилди. Кўприкчалар бўйлаб аста-секинлик зиҳрланган автомобиллар карвони сузди: АҚШ президенти ва унинг мулозимлари Ватиканга Рим папаси билан учрашувга нақд саксонта машиналарда боришди. Углерод гази деган гап қаерда қолди? Уни, афтидан, фақат плебейлар ортидан қолдиришади.
"Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида
Ватиканда Байден нафақат папа Франциск билан учрашди, балки қаттиқ хафалашиб қолган Франция президенти билан муносабатларни қайта тиклади. Эммануэль Макроннинг жаҳли чиқишига ҳаққи бор эди. аввалига афғон масаласи – Байден мамлакатдан қўшинларни НАТО бўйича Европадаги иттифоқдошларидан маслаҳатлашмасдан олиб чиқди. Ҳатто адаб юзасидан айтиб қўйишни эп кўрмади. Кейин бошқа зарба: Штатлар AUKUS янги ҳарбий иттифоқига Австралияни давъат этишди ва бу иш уни француз сувости кемаларига тузилган кўп миллиардли шартномани бекор қилишга мажбурлади. Ўшанда Макрон шунчалик дарғазаб бўлдики, ҳатто тарихда илк бор Вашингтондан элчини чақиртириб олишгача борди.
Аммо Байден билан Франциянинг Ватикандаги элчихонасидаги учрашувда президентлар можаро ўз ечимини топганига ишора қилишди. Байден ҳеч нарсага жавоб бермайдиган ва қаерда эканини унча яхши тушунмайдиган кекса ожиз киши ролини муваффақиятли ўйнаб берди. “Мен билмасдим – дея тўнғиллаб қўйди мухбирнинг саволига. – Ўйладимки, Францияни (AUKUS тузиш борасида) хабардор қилишган...” Президент Макрондан ҳеч қандай узр сўралмади. Матбуот анжуманидаги видеодан у қандай дарғазаблиги, ўзини зўрға тутиб турганини кўриш мумкин.
Франция илк бор АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олмоқда
АҚШ президенти Европани энергия билан таъминлаш каби бундай оддий бўлмаган масалани ҳам қўл учида ҳал қилишга уринди. Меркелга “Украинани қўллаб-қувватлаш” кўрсатмаси берилганди. Гап шундаки, газ қувурисиз бу ҳудуд умуман дастаги бўлмаган чамадонга айланди. Америкаликлар ва европаликлар уни бир-бирига тиқиштиришмоқда ва у билан нима қилишни билишмаяпти.
Сентябрда АҚШ ва Германия етакчилари битим тузгандай бўлишди. Меркель (ёки уни канцлер лавозимида ўрнини алмаштирувчи) Россиядан у Украинани 2034 йилгача газ билан таъминлашига эришади. Бунинг эвазига америкаликлар немисларга “Шимолий оқим-2”дан газ олишга рухсат беришади. Мана бизга бир пайтлар “эркин бозор” деганлари.
АҚШ президентининг Римда ғарб етакчилари билан учрашуви америка ташқи сиёсатининг асосий муаммосини кўрсатди. Штатлар бошқа мамлакатларга турли келишувлар, битимлар, шартномалар, конвенцияларни зўрлаб ўтказишмоқда.
Сўнгги йилларда АҚШнинг келишувларни бажармаслигидан ҳатто энг яқин ва ишончли иттифоқдошлар жабр кўришмоқда. 2015 йилда Вашингтон Эрон ядро дастури битимни қўллаб-қувватлади, 2018 йилда ундан чиқди. Ҳозир яна музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Иқлим бўйича Париж битими ҳам шу қаторидан. 2015 йилда АҚШ унга қўшилди, 2020 йилда чиқди, 2021 йилда яна қўшилди.
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
Бундай битимларга қўшилган мамлакатлар ҳалоллик билан ўз мажбуриятларини бажаришмоқда. Масалан, саноат ишлаб чиқаришларни тозалашмоқда, углерод ташланмаларини қисқартиришяпти. Айтганча, уларни қисқартириш тезлиги бўйича Россия жаҳон чемпиони. Штатлар эса дунёдаги энг йирик карбонат ангидрид (CO2)ишлаб чиқарувчиси – фақат глобал иқлим исиши ҳақида бонг уришни билишади, ўзлари эса ҳеч қандай энергетик ўтишни амалга оширишни хаёлларига ҳам келтиришмаяпти.
Европалик иттифоқдошлар ўз уйларида совқотаверишсин, бензин учун навбатларда тураверишсин, очарчиликнинг реал таҳдидига дуч келишаверишсин. Америкада эса ҳеч нарса бўлмагандек нефть қазиб олишмоқда, газ қазиб чиқариб, фойда кўришмоқда. Вашингтон мўъжизали тарзда ўзга қўллар билан глобал иқлим исишига қарши курашмоқда. Штатлар ҳеч қандай углерод солиғини жорий этишмади: буни европаликларни қилишга мажбурлаш фойдалироқда.
Агарда қарамлари нолишга журъат этишса, тўғридан-тўғри таҳдидлар ишга солинади. Айнан Байденнинг Европага ташрифи арафасида Financial Times газетаси аллақандай исми ошкор қилинмаган европалик манбаларнинг ЕИ мамлакатлари АҚШдан ҳечам биринчи ядро зарбаси концепциясидан воз кечмасликни сўрашаётгани ҳақидаги фикрларини чоп қилди. Европаликлар Американинг ядро соябонисиз яшай олишмади-ку. Соябон кимдан ҳимоялайди? Россия ва Хитойданда албатта.
Коронавирус пандемияси, албатта, президент Путин ва ХХР етакчиси Си Цзиньпиннинг “Йигирматалик” ва Глазгодаги иқлим саммити учрашувига бормаслик қарорига ўз таъсирини ўтказди. Аммо ундан ҳам муҳимроғи ғарб ҳамкорларининг келишувларни бажара олмаслик қобилияти. Хўш, биз янги битимларни имзолаймиз, хўш, уларни ситқидилдан бажаришни бошлаймиз, кейин кўрамизки, етакчи Европа мамлакатларидан бундан қўлини ювуб қўлтиғига урган бўлади, Вашингтон эса бундан хабарим йўқ деб туриб олади. Ва шундай бўладики, бу барча келишувларнинг асосий фойдани америкаликлар оляпти, европаликларга ҳам бирор бир нарса илинади. Россияни эса ҳар доимгидек ҳақ тўлаш ва пушаймон бўлишга мажбурлашга уринишади.
Европа газ бозори учун жангда АҚШ Россияга ютқазди
Римдаги “Йигирматалик” учрашуви секинлик билан Глазгода эндигина бошланган иқлим саммитига уланиб кетади. Жо Байден у ерга иқлим исишига қарши янги америкача сиёсатни олиб борган. У Foreign Affairs журналида батафсил баён қилинган. Унинг мазмуни шундаки, суверен давлатлар энди умуман керак эмас, чунки уларнинг ҳукуматлари “иқлим ҳалокатини” енга олишмайди. Шу боис дунё ҳукуматини тузиш керак. Уни америкаликлар суғориб туришади, аммо айрим лавозимларни европалик иттифоқдошлар учун асраб қўйишади, аввало Британия учун. Америкаликларнинг ваъдаларга бисёр кашфиётлари “давлатларнинг захиралари унинг миллий бойлиги эмас, улар бутун дунёга тегишли” эканидан иборат. Агар суверен давлат ўзининг табиий бойликларидан нотўғри фойдаланса, у хорижий босқинчиликка лойиқ – ростдан ҳам у ерда бу сўзлар ёзилган.
Янги америкача иқлим сиёсати ажиблиги нимада? У экологияга оид турли халқаро битимларни имзолаган барча давлатларга тааллуқли.
Иқлим кун тартибидаги барча мавзулар америкаликлар ўзларининг европалик тобеларига Россия ва Хитойни тунашда иштирок этишни таклиф этаётганига бориб тақалади. Бу энергетикага ўтиш учун бадал каби бўлади. Хитойни бож ва тарифларга тортишади, Россияни ҳам. Боз устига бизнинг захираларимиз бор. Энди маълум бўлишича, улар бизники эмас экан. Улар шунчалик кўпки, бу бизга улар учун ҳақиқий урушни олиб боришимиз кераклиги таҳдидини солади.
Албатта, бу сиёсатни амалга ошириш учун на АҚШ на Европанинг дастиги бор. Путин ва Си Цзиньпиннинг Римда ва Глазгода бўлмаганлиги яхшигига сигнал бўлди. Уларнинг бу қуруқ гапбозлик истиқболга эга эмас.
Эҳтимол, “Жиллнинг эрига” у бутун дунёни бошқараётгандек бўлиб туюлар. Эҳтимол, у ҳатто коинотни ҳам бошқаряпман деб ўйлайди. Аммо саммитлар тугаб, Байден кетгандан кейин европаликларнинг реал ҳаётга қайтишларига тўғри келади.
Россия ёқилғиси Европага нега бунчалик қимматга тушмоқда
У ерда Россия ва Хитой билан янгича ҳалол ва ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйишлари лозим бўлади. Вашингтондан янграётган дўқ-пўписаларни кўпинча эътиборсиз қолдириш керак бўлади. Осон эмас албатта, бироқ одатланиш фурсати етди.