Франция илк бор АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олмоқда

© Sputnik / Виталий БелоусовФлаг Франции
Флаг Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Oбуна бўлиш
Тарихда биринчи марта Франция ҳукумати АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Тарихда биринчи марта Франция ҳукумати АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олди, деб хабар берди RTL радиоси.
Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Парижга АҚШ ва Австралиядаги элчиларининг маслаҳатлашув учун чақириб олишини эълон қилганди. ТИВ сув ости кемалари бўйича шартномани бекор қилгани учун бундай қарорни қабул қилди.
Президент США Джо Байден на пресс-конференции по завершению саммита G7  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Уруш бошламасин тағин: АҚШ президентидан ядро тугмачасини олиб қўйишди
Юзага келган вазиятга қарамай, АҚШ администрацияси Франция ҳукумати билан яқин алоқани давом эттирмоқда ва яқин кунларни келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича иш олиб боради. Бу ҳақда Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Эмили Хорн маълум қилди.
Австралия бундан олдин Буюк Британия ва АҚШ билан AUKUS мудофаа ва хавфсизлик қилиш бўйича келишувга эришган. Шу муносабат билан, Австралия ҳукумати Франциянинг Naval Group компанияси билан сув ости кемаларини етказиб бериш келишувидан чиқишини эълон қилди. Ҳужжат 56 миллиард еврога Barracuda синфидаги 12 та сув ости кемасини ишлаб чиқаришни назарда тутган. Ле Дриан бу қарорни "орқага пичоқ уриш" деб атади. Унинг сўзларига кўра, у "ғазабда". Париж Австралия ва АҚШдан тушунтириш кутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0