https://sputniknews.uz/20210421/aqsh-iqlim-boyicha-sammitni-chaqirmoqda---taklif-etilgan-davlatlar-labbay-deb-javob-berishdi-18441572.html
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Таклиф этилган 40та давлатнинг барчаси АҚШ томонидан ташкиллаштирилаётган иқлим бўйича онлайн-саммитда иштирок этишга розилик
2021-04-21T20:41+0500
2021-04-21T20:41+0500
2021-04-21T20:41+0500
дунёда
ақш
газ
жо байден
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/233/31/2333178_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_d8de7b1ce9d57d54ed56bcae6c7b7477.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Таклиф этилган 40та давлатнинг барчаси АҚШ томонидан ташкиллаштирилаётган иқлим бўйича онлайн-саммитда иштирок этишга розилик билдирди, деб хабар қилди журналистларга америка администрациясининг юқори мартабали вакили.АҚШ администрацияси томонидан ташаббус қилинган иқлим 22-23 апрел кунлари виртуал форматда бўлиб ўтади.Оқ уйнинг хабар беришича, президент Жо Байден 40дан ортиқ турли давлатлар етакчиларини ушбу саммитда иштирок этишга таклиф этган. ОАВлар хабарига кўра, учрашув вақтида АҚШ президенти атмосферага ташланишлар бўйича Қўшма Штатлар ўз зиммасига олишга тайёр бўлган янги мажбуриятлар ҳақида эълон қилиши мумкин. 2021 йил январ ойи охирида Байден АҚШ қаторида, халқаро майдонда ҳам амал қиладиган иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисида янги қарорни имзолади.Унинг режаси экологик технологиялар ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишларни ўз ичига олади.Қарорда иқлим ўзгариши масаласи америка ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми деб эълон қилинган ва Вашингтоннинг иқлим бўйича Париж битимида белгиланган мақсадларни амалга ошириш, қисқа муддатда ҳавога буғ гази ташланишларини камайтириш ва уларни асрнинг ўрталарига келиб нолга етказиш истагини тасдиқлайди.Иқлим бўйича Париж битими – 2015 йилда 190дан ортиқ давлатлар томонидан имзоланган иқлим бўйича биринчи глобал битимдир, ҳужжат глобал исишни жиловлаб туриш бўйича жаҳон ҳаракатлар режасини белгилаб беради.Битим қазиб олинадиган ёқилғидан тўлиқ воз кечишни назарда тутмайди. Аммо барча томонлар ташланмаларни қисқартириш, технологик қайта қуролланиш ва иқлим ўзгаришига адаптация бўйича чораларни қабул қилишлари керак.Бундан ташқари энерго етказиб беришда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши кўпроқ бўлиши лозим.Собиқ президент Дональд Трамп даврида АҚШ ушбу битимдан чиққан эди, аммо американинг янги етакчиси Байден ўз президентлигининг биринчи кунидаёқ Қўшма Штатларнинг ушбу битимга қайтиши бўйича фармонни имзолаганди.
https://sputniknews.uz/20170420/Ozbekiston-Parij-bitimini-imzoladi-5241826.html
https://sputniknews.uz/20210419/putin-iqlim-masalalari-boyicha-sammitida-ishtirok-etadi-18405223.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/233/31/2333178_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_67c64e5e7c3a77d08c7ab0a7277d5fb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, газ, жо байден, иқлим ўзгариши
дунёда, ақш, газ, жо байден, иқлим ўзгариши
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
ОАВлар хабарига кўра, учрашув вақтида АҚШ президенти атмосферага ташланишлар бўйича Қўшма Штатлар ўз зиммасига олишга тайёр бўлган янги мажбуриятлар ҳақида эълон қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Таклиф этилган 40та давлатнинг барчаси АҚШ томонидан ташкиллаштирилаётган иқлим бўйича онлайн-саммитда иштирок этишга розилик билдирди, деб хабар қилди журналистларга америка администрациясининг юқори мартабали вакили.
АҚШ администрацияси томонидан ташаббус қилинган иқлим 22-23 апрел кунлари виртуал форматда бўлиб ўтади.
Оқ уйнинг хабар беришича, президент Жо Байден 40дан ортиқ турли давлатлар етакчиларини ушбу саммитда иштирок этишга таклиф этган. ОАВлар хабарига кўра, учрашув вақтида АҚШ президенти атмосферага ташланишлар бўйича Қўшма Штатлар ўз зиммасига олишга тайёр бўлган янги мажбуриятлар ҳақида эълон қилиши мумкин.
2021 йил январ ойи охирида Байден АҚШ қаторида, халқаро майдонда ҳам амал қиладиган иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисида янги қарорни имзолади.
Унинг режаси экологик технологиялар ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишларни ўз ичига олади.
Қарорда иқлим ўзгариши масаласи америка ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми деб эълон қилинган ва Вашингтоннинг иқлим бўйича Париж битимида белгиланган мақсадларни амалга ошириш, қисқа муддатда ҳавога буғ гази ташланишларини камайтириш ва уларни асрнинг ўрталарига келиб нолга етказиш истагини тасдиқлайди.
Иқлим бўйича Париж битими – 2015 йилда 190дан ортиқ давлатлар томонидан имзоланган иқлим бўйича биринчи глобал битимдир, ҳужжат глобал исишни жиловлаб туриш бўйича жаҳон ҳаракатлар режасини белгилаб беради.
Битим қазиб олинадиган ёқилғидан тўлиқ воз кечишни назарда тутмайди. Аммо барча томонлар ташланмаларни қисқартириш, технологик қайта қуролланиш ва иқлим ўзгаришига адаптация бўйича чораларни қабул қилишлари керак.
Бундан ташқари энерго етказиб беришда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши кўпроқ бўлиши лозим.
Собиқ президент Дональд Трамп даврида АҚШ ушбу битимдан чиққан эди, аммо американинг янги етакчиси Байден ўз президентлигининг биринчи кунидаёқ Қўшма Штатларнинг ушбу битимга қайтиши бўйича фармонни имзолаганди.